Лаборатория машғулоти №1 Мавзу: Ички органлар топографияси


Download 1.21 Mb.
Sana27.10.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1726040
Bog'liq
Лаборатория машғулоти № 1


Лаборатория машғулоти № 1
Мавзу: Ички органлар топографияси


Ишдан мақсад. Кўкрак ва қорин бўшлиғи азолари тапографиясини ўрганиш.
Керакли жихозлар. Қуён, препаровка анжомлари, одам ва ҳайвон кўкрак ва қорин бўшлиғи аъзоларига оид расмлар, схемалар, муляжлар, слайдлар, тирик қуён, қўл лупаси, ваннача, жаррохлик асбоблари, тўғноғич ниналар, тахта, дока, румолчалар.
Назарий тушунча. Одамда кўкрак қафасининг шакли эллипс асосли, учи кесик конусга ўхшайди. У 12 жуфт қобирғалардан тузилган бўлиб, олдидан тўш суягига, орқа томондан кўкрак умуртқа поғонасига ёпишган. Қобирғааро бўшлиқда қобирғааро мушаклар жойлашган. Кўкрак қафасининг юқори бў‘йин қисмида кекирдак, қизилўнгач, қон ва лимфа томирлари, асаб толалари, мушаклар жойлашган. Тўш суяги орқасида, ўпкалар оралиғида юрак жойлашган (2.1-расм). Унинг шакли конусга ўхшаш, унинг асоси ва учи фарқланади. Одамнинг юраги узунасига 12-13 см, эни 9,0-9,5 см ва диаметри – 8,0-8,5 см бў‘лади.

2.1-расм. Ўпканинг кўкрак бўшлиғида жойлашиши.

Юракнинг ўнг ва чап томонида ўпкалар жойлашган. Чап ўпка ўнг ўпкадан кичикроқ. Ҳар бир ўпканинг учи юқорига қараган бўлиб ташқи, ички ва қуйи юзаси фарқланади. Ўпкаларнинг ички юзаси оралиғи юрак билан банд. Ўпкаларга бронхлар, қон билан таъминловчи аорта тармоғи, бронх артериялари, кичик қон айланиш доираси томирлари – ўпка артериялари киради (2.2-расм).



2.2-расм. Юракни кўкрак қафасида жойлашиши.

Кўкрак бўшлиғи сероз қобиқ – париентал парда билан ўралган. Ўпка дарвозасида париентал парда ўпка юзасига ўтади ва виссерал пардани ҳосил қилади.


Қорин ва кўкрак бўшлиғи диафрагма билан бўлинган. У гумбазсимон шаклга эга ва гумбаз четида жойлашган мушак толаларини хамда гумбаз чўқисини эгаллаб турган пай марказидан ташкил топган (2.3-расм).

2.3-расм. Қорин бўшлиғи аъзолари
Диафрагманинг мушак тўқимаси орқали қорин бўшлиғига қизилўнгач, аорта, лимфатик йўл, асаб ўзанлари ўтади. Пастки кавак вена диафрагманинг пай қисми орқали ўтади. Нафас ҳаракатларида диафрагма мушаклари қисқаради ва пастки кавак венанинг юпқа деворларини чўзади ва қон кўкрак бўшлиғида босим камайиши ҳисобига юқорига - юрак томон сурилади. Қизилўнгач диафрагма орқали ўтадиган жойда диафрагма сфинктери – овқатнинг меъдадан қизилўнгачга қайта тушишига йўл қўймайдиган клапан бўлади (2.4-расм).

2.4-расм. Жигарнинг тузилиши

Диафрагмага жигар тегиб туради, унинг оғирлиги 1,5 кг гача бўлади. Унинг катта қисми ўнг қовурғалар остида бўлади, кичикроқ қисми эса қорин бўшлиғининг чап томонида туради. Жигарнинг қабариқ юзаси узунасига кетган ўроқсимон бойлам билан иккита тенг бўлмаган қисмларга: ўнг – катта ва чап – кичик бўлакларга бўлинади.



2.5-расм. Одамнинг ички секретсия безлари
1-гипофиз, 3-қалқонсимон без, 4-қалқонсимон олд безлари, 5-буйрак усти безлари, 6-меъда ости бези, 7-уруг‘донлар, 8-тухумдонлар. Бундан ташқари расмда сўлак безлари -2 хам келтирилган.

2.6-расм. Қуён ички органларининг умумий жойлашиши:
1-юрак; 2-чап аорта ёйи; 3-ҳиқилдоқ; 4-трахея; 5-ўпка; 6-диафрагма; 7-қулоқолди сўлак бези; 8-қизилунгач; 9-ошқозон; 10-ўн икки бармоқли ичак; 11-ошқозон ости бези; 12-ингичка ичак; 13-йўғон ичак; 14-кўр ичак; 15-тўғри ичак; 16-анал тешиги; 17-жигар; 18-талоқ; 19-буйрак; 20-сийдик йўли; 21-сийдик пуфаги; 22-тухумдон; 23-тухум йўли; 24-бачадон шохи; 25-бачадон; 26-қин; 27-чиқарув тешиги; 28-жинсий тешик; 29-кўкрак бўшлиғи; 30-қорин бўшлиғи.


Ишни бажариш тартиби.
1. Қуённи ёришдан олдин, оёқларини тўғрилаб, ваннача ёки тахтачага қорнини юқорига қилиб ётқизилади.
2. Қорин томондаги терини пинцет билан кўтарилиб қайчи билан терини анал тешигидан токи иягигача бўйи бўйлаб кесилади, бунда тери остидаги мускулларни кесиб қўймаслик керак.
3. Сўнгра ўрта чизиқдан терини танадан ён томонларга қараб ажратилади, игна ва тўғнагич билан ванначага ёки тахтачага қадалади.
4. Қайчи билан қориннинг мускул деворини бўйига бўйлаб, то кўкрак қафасигача кесилади. Сўнгра охирги қовурғаларнинг ташқи қирралари бўйлаб ён томонларига қараб кўндалангига кесилади.
5. Ҳосил бўлган мускул бўлакларини ваннага ёки тахтачага қистирилади.
6. Қайчи билан кўкрак қафасининг ён томонларидан қовурғаларнинг орқа ва қорин чегарасигача кесилади.
7. Ички органларнинг умумий жойлашиши билан танишгандан сўнг айрим органларнинг тузилиш билан танишиб чиқилади.
Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. Дафтарингизга ишнинг мақсади, ишни бажаришга оид хулосалар ёзилади ва назорат саволларига изоҳ беринг.


Назорат саволлари

  1. Кўкрак қафаси ички органларининг топографик жойлашувига изоҳ беринг.

  2. Қорин бўшлиғи ички органлариинг топографик жойлашувига изоҳ беринг.

  3. Жинсий органларининг топографик жойлашувига изоҳ беринг.

  4. Қуённинг ички органларининг умумий жойлашувига изоҳ беринг ва одам организмининг ички органларининг топографик жойлашуви билан тақосланг..

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling