Характер xaрaктeр ҳaқидa тушунчa. Характер бораси даги дастлабки назариялар. Индивидуаллик таркибида характернинг ўрни


Download 350.06 Kb.
bet1/4
Sana29.12.2022
Hajmi350.06 Kb.
#1071389
  1   2   3   4
Bog'liq
ХАРАКТЕР


ХАРАКТЕР
  • Xaрaктeр ҳaқидa тушунчa.
  • Характер бораси даги дастлабки назариялар.
  • Индивидуаллик таркибида характернинг ўрни.
  • Характер акцентуацияси.
  • Характернинг шаклланиши.

Режа:
“Хaрaктeр” сўзи грeкчa сўздaн oлингaн бўлиб тaмғa, бeлги дeгaн мaънoни aнглaтaди.
Характер дeгaндa мaзкур шaxс учун типик ҳисoблaнгaн, фaoлият усуллaридa нaмoён бўлaдигaн, шaxснинг турли шaрoитлaргa мунoсaбaти билaн бeлгилaнaдигaн индивидуaл псиxoлoгик хусусиятлaри йиғиндиси тушунилaди.
XVIII асрда Иоганн Каспар Лафатернинг физиологик тизими машҳур бўлиб кетди. У инсон боши «Қалбини кўрсатадиган ойна» бўлиб саналади ва унинг тузилишини, бош суягининг конфигурацияни, имо-ишорасини ўрганиш киши характерини ўрганишнинг асосий йўли деб ҳисоблади. Лафатер таниқли одамлар шахси устидан бир қатор оқилона кузатишлар қолдирди. Улар унинг илмий жиҳатдан мутлақо аҳамиятсиз, лекин жуда қизиқарли «Физиогномика» китобида жамлангандир. Лафатернинг фикрига кўра, Гётенинг генийлиги ҳақида энг кўп даражада унинг, «бурни далолат берадики, у Гёте позициясининг «маҳсулдорлигини, мазмуни ва муҳаббатини – қайд этади».
Френология немис врачи Франц Галлнинг номи билан боғлангандир. Галль таълимотининг асосида характернинг барча хусусиятлари бош мия ярим шарларида ўзларининг қатъий ихтисослашган марказларга эга деган тасдиқ ётади. Бу фазилатларнинг ривожланиш даражаси миянинг тегишли қисмлари катталигига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Галлнинг маслагига кўра, бош суяклари миянинг қавариқ ва чуқурча жойларига аниқ мос келганлиги учун ҳам, унинг руҳий белгиларини аниқ айтиб бериш учун кишининг бош суягига бир назар ташлаш ёки шунчаки бошнинг «Бўртик жойларини» ушлаб кўриш афтидан етарли бўлса керак.
Характер – шахснинг муайян бир ҳаётий вазиятларда намоён бўладиган хулқ-атвори билан шартланган барқарор психик хусусиятларнинг индивидуаллигидир.
Характер муаммоси дастлаб Теофраст изланишларида ўз аксини топган. 18 асрга келиб Европада характер борасидаги тадқиқотлар сони ортиб борди, ҳаттоки Дж.Ст.Милль фаннинг махсус соҳаси этология (чунки Теофраст даврида характерни этос деб аташган)ни жорий қилишни таклиф қилган. Ҳозирга келиб “характер” тушунчаси кўпгина мушоҳадаларга сабаб бўлмоқда: -

Download 350.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling