Мақсад : Шахсни ахлоқий томонларини ривожлантириш, дўстларининг кўзи билан ўзига қараш имкониятини юзага чиқариш.
Керакли жихоз : А-4 форматидаги қоғозлар, шахс хусусиятларининг мундарижаси . Болалар навбати билан 4-та фасл айтиб ўтадилар ва 4-та гурухга бўлинадилар. Ҳар гурухдан битта иштирокчи эшик орқасига чиқади . Ҳар битта гурух ўзини вакилига тавсифнома тузадилар. Болалар синфга таклиф қилинади , гурух вакили тавсифномани ўқиб эшиттиради . Ҳар битта иштирокчи тавсифномага эга бўлгандан кейин машқ тугатилади.
Муҳокама :
Ушбу машқ сизларга нима берди ?
Нима билан розисиз ?
Нимага норозилик билдирасиз ?
“ Тугалланмаган гап ” машқи
Мақсад : Гурухда ижобий муҳитни шакллантиришда ўзининг
мақсадли вазифасини англаш.
Иштирокчилар гапларни тугатадилар :
Характер хусусиятлардан шундайлари менга хос....
Бизни синфда ҳамма .............. шундай бўлишини истар эдим .
Менга одамлардаги ................ шундай хислатлар ёқади .
Келажакда мен ..................
Муҳокама :
Сизга таалуқли бўлган хислатлар тўрисида гапириш қийин бўлдими ?
Ушбу машқ сизларга нима берди ?
“ Натижа ” машқи
Тренер савол беради :
Бугунги машғулотда қандай янгиликларни билдингиз ?
Бир-бирингизга бўлган муносабат ўзгардими ?
Фойдаланган адабиётлар:
Камилова Н.Г. “Муаммоли ўсмир: ташхис, тадқиқот методлари. Ўқув қўлланма. Тошкент, Низомий номидаги ТДПУ, 2004.
Ғозиев Э. Психология (Ёш даврлар психологияси). Ўқув қўлланма-Тошкент, “Ўқитувчи” 1994.
Тўлаганова Г.К. “Тарбияси қийин ўсмирлар”, Тошкент, “Унверситет” нашриёти; 2005.
Лютова Е.К Монина Г.Б Тренинг эффективного взаимодействия с детьми. С.П.б 2001 г.
Захоров В.П. Хряшева Н.Ю Социально-психологический тренинг. Л.1990 г.
“Мактаб ва ҳаёт” журнали.
Интернет манбалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |