Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш қоидаларини


Download 140.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana15.09.2023
Hajmi140.32 Kb.
#1679065
  1   2
Bog'liq
ХИЧО ишлаб чикариш назорати



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-
МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ 
ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ «САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» БОШЛИҒИНИНГ 
БУЙРУҒИ 
ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ 
НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ҚОИДАЛАРИНИ 
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА 
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат 
деб топилган 2009 йил 16 июль 6-15/12-5550/6-сон] 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли 
«Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини 
назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 
қарорига
 асосан, 
буюраман: 
1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва 
амалга ошириш 
қоидалари
 тасдиқлансин. 
2. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига 
олинганидан сўнг ўн кун ўтгач амалга киритилсин. 
Бошлиқ ўринбосари А.Н. ЮНУСОВ 
Тошкент ш., 
2009 йил 16 июнь, 
124-сон 
«Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг 2009 йил 16 июлдаги 124-сонли 
буйруғи
 билан 
«ТАСДИҚЛАНДИ» 
ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ 
НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ҚОИДАЛАРИ 
I боб. Умумий қоидалар 
1. «Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш 
ва амалга ошириш Қоидалари» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги 
«Хавфли ишлаб чиқариш объектларини саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги 57-ЎРҚ-сонли 
Қонунининг 
18-моддасига
 ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 
июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар 
олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 
қарори
 асосида ишлаб чиқилган. 
Ушбу Қоидалар саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиш учун ишлаб чиқариш 
назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини ўрнатади ва хавфли ишлаб чиқариш 
объектлари эксплуатациясини амалга оширувчи, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, 
барча юридик шахсларга (бундан кейин — ишлаб чиқариш назорати, ишлатувчи ташкилот 
тегишли номланади), шунингдек махсус ваколатга эга давлат ташкилоти ёки қарамоғида 
хавфли ишлаб чиқариш объектлари бор бошқа давлат ташкилотларга тарқатилади, ва ушбу 
соҳа фаолиятида ўзаро алоқаларни тартибга келтиради. 
2. Саноат хавфсизлиги талаблари, тақиқлаш, чеклашлар ва қонунчилик ҳужжатларида 
бор, бошқа мажбурий талаблар, шунингдек риоя қилиниши саноат хавфсизлигини 
таъминлайдиган меъёрий-техник ҳужжатларда аксини топган шартларни ўз ичига олади. 
Потенциал хавфли ишлаб чиқариш объектларига эга корхоналарда ишларни хавфсиз 
олиб бориш бўйича қонунчилик ва меъёрий-техник ҳужжатлар талабларга риоя қилиниши 
устидан давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат 
инспекцияси таъминлайди. 



Download 140.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling