Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби бўйича й ў р и қ н о м а
Download 53.65 Kb.
|
2. Қарорга илова (Йўриқнома)
г) ёлғиз яшовчи аёлларни ижтимоий мослаштириш бўйича:
ёлғиз яшовчи аёллар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш; ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи аёлларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш; ёлғиз яшовчи аёллар билан учрашаётган ҳамда мулоқотга киришаётган шахсларни доимий ўрганиб бориш, шубҳали ҳолатлар бўйича профилактика инспекторини хабардор қилиш; ёлғиз яшовчи аёлларни мулкий характердаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишида иштирок этиш ва уларни алданиб қолишларини барвақт олдини олиш; ёлғиз яшовчи аёлларнинг ҳолидан мунтазам равишда бевосита хабар олиб туриш; д) қонуний никоҳсиз яшовчи аёлларни ижтимоий мослаштириш бўйича: қонуний никоҳсиз яшовчи аёллар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш, никоҳсиз яшашининг асл сабабини ўрганиш орқали аниқлаш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш; қонуний никоҳсиз яшовчи аёллар билан якка тартибда суҳбат олиб бориб, бунинг оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар бўйича, шунингдек никоҳни қонуний жиҳатдан расмийлаштириш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш; никоҳни расмийлаштириш учун монелик қилувчи ҳолатларни аниқлаш ва уни бартараф этиш чораларини кўриш. е) жазони ижро этиш муассасасидан озод этилиб, ижтимоий мослаштиришга муҳтож бўлган аёллар; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёллар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш, уларнинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, қобилияти ва касбий лаёқатини ўрганиш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларга “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш бўйича барча зарурий чора-тадбирларнп амалга ошириш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларни доимий ишга жойлаштириш бўйича манзилли чораларни кўриш, шу жумладан меҳнат ярмаркаларида иштирок этишини таъминлаш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига юбориш бўйича барча зарур ҳаракатларни амалга ошириш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар олишга ҳар томонлама кўмаклашиш; тадбиркорлик фаолияти билан мустақил шуғулланиш тажрибасига эга бўлмаган жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларни, ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун етакчи тадбиркорларга бириктириш чораларини кўриш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларга томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик ва бошқа шу каби фаолият турларини йўлга қўйишга кўмаклашиш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларга тадбиркорлик ва доимий даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланиши учун қонунда белгиланган тартибда субсидиялар олишда ёрдам кўрсатиш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларга кичик интенсив боғдорчилик ва деҳқончилик билан шуғулланиши учун ер майдони ажратиш мақсадида қонунда белгиланган тартибда тавсияномалар бериш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларни доимий иш ўрни билан таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига юбориш чораларини кўриш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларни уй-жой билан, шу жумладан вақтинчалик бошпана билан таъминлаш учун зарур ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш; ж) назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган қизларга профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича: назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган қизлар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш, уларнинг яшаш шароитини ўрганиш, назоратсиз ва қаровсиз қолиш сабабларини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш; назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган қизларнинг оиласидаги муҳит, тенгдош дўстлари ва атрофидаги шахсларни ўрганиш; маҳалладаги таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар бўйича масъуллар билан ҳамкорликда назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган қизларни ўқув жараёнларида тўлиқ иштирок этиш чораларини кўриш; назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган қизларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб фан, касб-ҳунар ва спорт тўгаракларига жалб қилиш чораларини кўриш; назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган қизларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари томонидан уларнинг тарбияси билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари аниқланганда уларга қонуний чора кўриш бўйича профилактика инспекторига рўйхатни тақдим этиш; з) ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларга профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича: ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш, уларнинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, қобилияти ва касбий лаёқатини ўрганиш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш; ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларнинг салбий одатларга берилишининг асл сабабларини аниқлаш ва ғайриижтимоий хулқ-атворининг салбий оқибатларини тушунтириш; ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларни соғлом турмуш тарзига қайтариш мақсадида уларга маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлган кайвони, отинойи, шунингдек “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларини бириктириш орқали салбий одатларга берилиши омилларини бартараф этишга кўмаклашиш; ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш ва комплекс психологик-тиббий реабилитация қилиш чораларини кўриш; ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандларини мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига жойлаштиришда, шунингдек қонунда белгиланган ижтимоий ҳимоя кафолатларидан фойдаланиши учун ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга ҳар томонлама амалий кўмаклашиш; ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларнинг турмуш тарзи ва хулқ-атворини бир йил давомида мониторинг қилиб бориш; и) судхўрлик билан шуғулланувчи аёлларга профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича: судхўрлик билан шуғулланувчи аёллар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш; қарздор ва қарз берувчи ўртасида фоизлар тўлаш шарти эвазига пул олди бердиси билан шуғулланувчи шахслар ўртасида мазкур ҳаракат келгусида салбий оқибатларга олиб келиши юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш; судхўрлик билан мунтазам равишда шуғулланувчи аёллар билан диний ташкилот вакилларини жалб қилган ҳолда суҳбатлар ўтказиш ва судхўрликдан тийилиш мақсадида тушунтириш ишларини олиб бориш. 18. Ёшлар етакчисининг функционал мажбуриятлари: а) алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи (меъёридан ортиқ ичувчи) ёшларга профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича: алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи ёшларнинг рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш; алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи ёшларнинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, салбий одатларга берилишининг асл сабабларини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш; алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи ёшларни соғлом ҳаётга қайтариш, жумладан бундай салбий одатларга берилиши омилларини бартараф этишга кўмаклашиш; алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи ёшларга ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш ва комплекс психологик-тиббий реабилитация қилиш чораларини кўриш; алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи ёшларнинг вояга етмаган фарзандларини мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига жойлаштиришда, шунингдек қонунда белгиланган ижтимоий ҳимоя кафолатларидан фойдаланиши учун ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга ҳар томонлама амалий кўмаклашиш; алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи ёшларнинг мулкий характердаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишида иштирок этиш ва уларни алданиб қолишларини барвақт олдини олиш; алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи ёшларнинг турмуш тарзи ва хулқ-атворини бир йил давомида мониторинг қилиб бориш; б) қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ружу қўйган ёшларга профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича: қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ружу қўйган ёшлар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш, уларнинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, салбий одатларга берилишининг асл сабабларини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш; қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ружу қўйган ёшлар ўртасида мазкур ҳаракат келгусида салбий оқибатларга олиб келиши юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш; қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ружу қўйган ёшлар билан диний ташкилот вакилларини жалб қилган ҳолда суҳбатлар ўтказиш ва салбий одатлардан тийилиш мақсадида тушунтириш ишларини олиб бориш; қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ружу қўйган ёшларнинг турмуш тарзи ва хулқ-атворини доимий равишад кузатиб, уларнинг ўз жонига суиқасд қилишини барвақт олдини олиш бўйича психологик тадбирларни ташкил этиш; яшаш манзилига борган ҳолда ёшни дўстлари ва ён атрофдаги шахсларни ўрганиш ва улар орасида салбий таъсир кўрсатаётган шахслар аниқланганда улар билан алоқасини чеклаш бўйича чоралар кўриш юзасидан маҳалла раиси ҳамда профилактика инспекторини хабардор қилиш; қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар уюштириладиган жойлар ҳақида хабар топганда зудлик билан профилактика инспекторига маълум қилиш; қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ружу қўйган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, шу жумладан, фан, касб-ҳунар ва спорт тўгаракларига жалб қилиш; Download 53.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling