Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби бўйича й ў р и қ н о м а
Download 53.65 Kb.
|
2. Қарорга илова (Йўриқнома)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-боб. Маҳаллада ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳамда ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга профилактик таъсир кўрсатиш ва ижтимоий мослаштириш фаолиятини баҳолаш тартиби
- 5-боб. Маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчисининг ҳисобдорлиги
в) назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларга профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича:
назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш, уларнинг яшаш шароитини ўрганиш, назоратсиз ва қаровсиз қолиш сабабларини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш; назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг оиласидаги муҳит, тенгдош дўстлари ва атрофидаги шахсларни ўрганиш; маҳалладаги таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар бўйича масъуллар билан ҳамкорликда назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларни ўқув жараёнларида тўлиқ иштирок этиш чораларини кўриш; назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб фан, касб-ҳунар ва спорт тўгаракларига жалб қилиш чораларини кўриш; назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари томонидан уларнинг тарбияси билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари аниқланганда уларга қонуний чора кўриш бўйича профилактика инспекторига рўйхатни тақдим этиш; вояга етмаганларда ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини шакллантириш мақсадида ҳарбий таълим муассасалари, ҳарбий қисмларга ташрифларни ташкил этиш, шунингдек ҳарбий тузилмалар томонидан ўтказиладиган кўргазмали тадбирларда иштирокини таъминлаш чораларини кўриш; вояга етмаганларга ихтисослаштирилган, ҳарбий ва олий таълим ташкилотларига ўқишга, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўташ бўйича консультатив ва амалий ёрдам кўрсатиш; г) ғайриижтимоий хулқ-атворли ёшларга профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича: ғайриижтимоий хулқ-атворли ёшларнинг рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш, уларнинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, қобилияти ва касбий лаёқатини ўрганиш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш; ғайриижтимоий хулқ-атворли ёшларнинг салбий одатларга берилишининг асл сабабларини аниқлаш ва ғайриижтимоий хулқ-атворининг салбий оқибатларини тушунтириш; ғайриижтимоий хулқ-атворли ёшларни соғлом турмуш тарзига қайтариш мақсадида уларга маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлган нуронийларни бириктириш орқали салбий одатларга берилиши омилларини бартараф этишга кўмаклашиш; ғайриижтимоий хулқ-атворли ёшларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш ва комплекс психологик-тиббий реабилитация қилиш чораларини кўриш; ғайриижтимоий хулқ-атворли ёшларнинг вояга етмаган фарзандларини мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига жойлаштиришда, шунингдек қонунда белгиланган ижтимоий ҳимоя кафолатларидан фойдаланиши учун ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга ҳар томонлама амалий кўмаклашиш; ғайриижтимоий хулқ-атворли ёшларнинг турмуш тарзи ва хулқ-атворини бир йил давомида мониторинг қилиб бориш; ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини шакллантириш мақсадида ҳарбий таълим муассасалари, ҳарбий қисмларга ташрифларни ташкил этиш, шунингдек ҳарбий тузилмалар томонидан ўтказиладиган кўргазмали тадбирларда иштирокини таъминлаш чораларини кўриш; ёшларга ихтисослаштирилган, ҳарбий ва олий таълим ташкилотларига ўқишга, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўташ бўйича консультатив ва амалий ёрдам кўрсатиш; д) жазони ижро этиш муассасасидан озод этилиб, ижтимоий мослаштиришга муҳтож бўлган ёшларга профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича: жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган ёшлар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида йиғмажилд юритиш, уларнинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, қобилияти ва касбий лаёқатини ўрганиш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган ёшларга “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш бўйича барча зарурий чора-тадбирларнп амалга ошириш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган ёшларни доимий ишга жойлаштириш бўйича манзилли чораларни кўриш, шу жумладан меҳнат ярмаркаларида иштирок этишини таъминлаш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига юбориш бўйича барча зарур ҳаракатларни амалга ошириш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган ёшларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган ёшларга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар олишга ҳар томонлама кўмаклашиш; тадбиркорлик фаолияти билан мустақил шуғулланиш тажрибасига эга бўлмаган жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган ёшларни, ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун етакчи тадбиркорларга бириктириш чораларини кўриш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган ёшларга томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик ва бошқа шу каби фаолият турларини йўлга қўйишга кўмаклашиш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган ёшларга тадбиркорлик ва доимий даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланиши учун қонунда белгиланган тартибда субсидиялар олишда ёрдам кўрсатиш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган ёшларга кичик интенсив боғдорчилик ва деҳқончилик билан шуғулланиши учун ер майдони ажратиш мақсадида қонунда белгиланган тартибда тавсияномалар бериш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган ёшларни доимий иш ўрни билан таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш; жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган ёшларни уй-жой билан, шу жумладан вақтинчалик бошпана билан таъминлаш учун зарур ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш. 19. Маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ушбу Йўриқномада белгиланган функционал мажбуриятлар билан бир қаторда, ваколати доирасида бириктирилган шахслар билан якка тартибда ишлаш соҳасида самарадорликни ошириш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа чора-тадбирларни ҳам амалга ошириши мумкин. 20. Ижтимоий профилактика объекти бўлган шахсларга нисбатан йиғмажилдлар юритилиши ҳолати бўйича маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси ўзи томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда профилактика инспекторига ёзма маълумот тақдим этади. 4-боб. Маҳаллада ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳамда ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга профилактик таъсир кўрсатиш ва ижтимоий мослаштириш фаолиятини баҳолаш тартиби 21. Маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчисининг ўзига бириктирилган тоифадаги шахсларга профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш фаолияти ҳар ой якунида туман (шаҳар) миқёсида ички ишлар органлари бошлиқларининг ўринбосарлари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари томонидан, ҳар чорак якунида ҳудудий ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи томонидан ушбу йўриқноманинг 22-бандида белгиланган мезон асосида баҳоланади. 22. Маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчисига бириктирилган тоифадаги шахсларларга профилактик таъсир кўрсатиш ва ижтимоий мослаштириш фаолияти ҳар чоракда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади: а) бириктирилган тоифадаги шахслар томонидан маҳаллада олдини олиш мумкин бўлган жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган бўлса – “яхши”; б) бириктирилган тоифадаги шахслар томонидан маҳаллада олдини олиш мумкин бўлган битта ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган бўлса – “қониқарли”; в) бириктирилган тоифадаги шахслар томонидан маҳаллада олдини олиш мумкин бўлган икки ёки ундан ортиқ ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган бўлса – “қониқарсиз”. 23. Бириктирилган тоифадаги шахс томонидан оғир ёки ўта оғир жиноят содир этилган тақдирда “маҳаллабай” жиноят муҳокамаси жараёнида сектор раҳбарлари томонидан тегишлилигига кўра маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчисининг якка тартибдаги ижтимоий профилактика фаолияти танқидий кўриб чиқилиб, ушбу Йўриқномада белгиланган функционал мажбуриятларни бажаришга масъулиятсизлик билан ёндашганлиги аниқланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги бўлинмаларига интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича тақдимнома киритилади. 5-боб. Маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчисининг ҳисобдорлиги 23. Ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳамда ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларни аниқлаш, рўйхатини ва йиғма жилдини юритиш, ижтимоий мослаштириш бўйича бажарилган ишларнинг аҳволи ҳар чорак якунида туман (шаҳар) миқёсида ички ишлар органлари бошлиқларининг ўринбосарлари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари ҳузурида, ҳар олти ой якунида ҳудудий ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари ҳузурида муҳокама қилинади. 24. Чораклик ва ярим йиллик муҳокамалар якунига кўра, фаолият натижаларидан келиб чиққан ҳолда, маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчисига нисбатан ўрнатилган тартибда рағбатлантириш ёки интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин. Download 53.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling