Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди
Кон массасини транспорт воситаларига юклаш, уларни техник паспортларига мувофоиќ равишда бажарилиши керак. 2.4.13
Download 1.09 Mb.
|
ОКИ ЁХҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.5. Уюмлаш 2.5.1.
2.4.12. Кон массасини транспорт воситаларига юклаш, уларни техник паспортларига мувофоиќ равишда бажарилиши керак.
2.4.13. Ќазиб чиќариш-юклаш ишлари жараёнида портловчи моддаларнинг ёнмаган зарядлари топилса, ишлар тўхтатилиши ва бу ћаќида ишлар раћбарига хабар берилиши керак. 2.4.14. Ќазиб чиќариш-юклаш ишлари жараёнида доимо поѓонани бўртик ва осилиб ќолган жинслардан ќириб тозалаш керак. Поѓонани ќириб тозалаш механизациялашаган усул билан бажарилиши зарур. Ќўл билан ќириб тозалаш фаќат уста ёки бригада бошлиѓининг бевосита назорати остида бажарилади. Ќириб тозалаш ишлари билан банд бўлмаган ходимлар хавфсиз жойга кетказилиш-лари керак. 2.4.15. Поѓоналарни ќўл билан ќазишда «подбоем» усулини ќўлламасдан ва ишлар фаќат тепадан пастга ќаратилиб олиб борилиши керак. 2.4.16. Бурчаги 35 градусдан ортиќ бўлган поѓона ќиялигида ишлашда иш ижрочилари ишончли таянчга боѓланган маћкамлаш арќони билан саќлагич камардан фойдаланишлари керак. 2.5. Уюмлаш 2.5.1. Уюмларнинг сони, шакли ва параметрлари лойића билан аниќланади. Бир ваќтда жинсларни уюмлаш учун кўп ќаторлаб тўкишда ёндош уюмлар поѓоналарининг ќуйи ва юќори четлари орасидаги масофа лойића билан аниќланади ва траспорт-уюмлаш жићозининг меъёрда ишлашини таъминалаши керак. Карьернинг ишчи бўлмаган юзасига ташќи уюмларни жойлаштиришда уюмни ќуйи четидан карьерни юќори четигача бўлган масофа ћисоб китоб билан, аммо 1,5 м дан кам бўлмаган миќдорда ќабул ќилинади. 2.5.2. Жинс уюмларининг баландлиги, ќиялик бурчаги ва ќулаш призмаси, уюмлаш ишларининг бориш тезлиги уюм ва уни асоси жинсларининг физик-механик хоссалари, уюмлаш усули ва жойни рельефига боѓлиќ равишда белгиланади. Уюмларни жойлаштириш учун участкаларни танлаш мућандислик-геологик ва гидрогеологик изланишлар билан бажарилиши керак. Лойићада уюмлар жойлаштириш учун мўлжалланган участкадаги тупроќнинг тавсифлари берилиши керак. 2.5.3. Амалдаги ерости иншоотлари устида, адрларда, ботќоќсимон ва сувли ћудудларда жойлашган уюмларни ћосил ќилиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ёриќларни ва ишланган участкаларни кўмиш тартиби лойића билан аниќланиши, лойића таркибида бу ишларни бажариш бўйича хавфсизликни ќўшимча чоралари бўлиши керак. 2.5.4. Уюмларни шакллантириш тартиби тегишли лойићалар ва паспортларда ифодаланиши лозим бўлган кон массасини ташишда ќўлланиладиган усул ва ёрдамчи жићозларга боѓлиќ равишда белгиланади. 2.5.5. Темир йўл транспорти билан ташишда уюмловчи омоч билан жићозланган уюмларда, омоч билан ќилинадиган уюмни четидан темир йўл ўќигача бўлган масофа, темир йўл ћар бир сурилганидан кейин, уюмни барќарорлигига боѓлиќ равишда белгиланади, ћамда думпкарни юк кўтариши 60 т гача бўлганда камида 1600 мм ва думпкарни юк кўтариши 60 т дан ортиќ бўлганда камида 1800 мм бўлиши керак. 2.5.6. Бир чўмичли экскаватор билан жићозланган уюмларда думпкардан юк туширадиган жойда темир йўл ўќидан юќори четгача бўлган масофа: излар ораси нормал бўлса ва думпкарни юк кўтариши 60 т гача бўлса камида 1600 мм, ћамда излар ораси 900 мм бўлса ва думпкарни юк кўтариши 60 т дан ортиќ бўлса камида 1800 мм бўлиши керак. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling