Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди
Кончилик, транспорт, йўл-ќурилиш машиналари ювиш, ювиш машинаси жойлари ќайтарма сув таъминотига эга бўлиши керак. 4. ТРАНСПОРТ
Download 1.09 Mb.
|
ОКИ ЁХҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.1. Умумий ќоидалар 4.1.1.
- 4.2. Темир йўл транспорти 4.2.1.
3.9.16. Кончилик, транспорт, йўл-ќурилиш машиналари ювиш, ювиш машинаси жойлари ќайтарма сув таъминотига эга бўлиши керак.
4. ТРАНСПОРТ 4.1. Умумий ќоидалар 4.1.1. Карьер транспорти, шу жумладан транспорт иншооти, ќурилмаси ва жићозининг тури лойића билан белгиланади. 4.1.2. Темир йўллар, контакт тармоќлари, автойўллар, конвейер линиялари, лойќа ўтказгичлар ва бошќа транспорт коммуникациялари тизимли кўрикдан ўтиши, бундан ташќари темир йўллар ва автойўллар лойићага мувофиќ даврий асбобли текширилиши керак. Кўрикдан ўтиш ва асбобли текширилиш тартиби карьер бош мућандиси томонидан белгиланади. 4.1.3. Ћар бир карьер кончилик ишлари харитасига туширилган тўлдириш муддати ва тартиби карьер бош мућандиси томонидан белгиланадиган транспорт коммуникациялари схемасига эга бўлиши керак. 4.2. Темир йўл транспорти 4.2.1. Карьер темир йўл транспорти (ораси 1520 мм из) кўчма таркиби, иншоотлари ва ќурилмалари моћияти ва ундан фойдаланиш амалдаги «Ўзбекистон Республикаси темир йўлларидан техникавий фойдаланиш ќоидалари», «Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида поездлар ћаракати ва маневр ишлари бўйича йўриќнома» ва «Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида ишора бериш бўйича йўриќнома» талабларининг мазкур Ќоидаларга зид бўлмаган ќисмларига мувофиќ бўлиши керак. Ћар бир карьерда маћаллий шароитида ќўллашни ћисобга олувчи «Карьерда темир йўл транспортидан фойдаланиш ќоидалари» ишлаб чиќилиши ва корхона бош мућандиси томонидан тасдиќланиши керак. Тор изли темир йўл транспортининг карьерда ишлаши корхона бош мућандиси томонидан тасдиќланган ва Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси органлари билан келишилган йўриќномалар билан белгиланиши керак. 4.2.2. Туширилган ёки ортишга тайёрлаб йўл четига териб ќўйилган юклар ќурилишларнинг яќинлашиш габаритларини бузмайдиган ќилиб тахланган ва маћкамланган бўлиши керак. Баландлиги 1200 мм гача бўлган юклар (йўл ишлари учун тўкиладиган балластдан ташќари) четдаги темир из каллагининг ташќи чегарасидан камида 2,0 мм масофада, юкларнинг ундан катта баландлигида эса камида 2,5 мм масофада жойлашиши керак. Йўлни юќори тизилмалари амалдаги Ќурилиш меъёрлари ва ќоидаларига мувофиќ бўлиши керак. Карьер ва уюмларда балласти бўлмаган темир йўллардан фойдаланиш таќиќланади. Ћаракатланиш йўллари учун балласт сифатида маћаллий материаллардан (гил, торф, ўсимлик тупроѓи ва бошќалари бундан мустасно) фойдаланишга рухсат этилади. Ћаракатланиш йўлларини туташ бирикмаларидаги болтларни сони камда тўртта бўлиши керак. 4.2.4. Стрелкалар билан марказлаштирилган бошќариш ќўлланиладиган станция ва постларни ќордан, жинслар ва бошќалардан тозалаш автоматик, механизациялашган усул ёки ќўлда камида икки шахс томонидан бажарилиши керак. Ќоронѓи пайтда, шунингдек туман ва бўронларда стрелкани тозалашга оид ишлар бажариладиган жойга рельс каллагидан камида 0,5 м баландликда, келиши кутилаётган поездга ќаратиб фонарь ўрнатиш керак. 4.2.5. Поездлар ћаракати жадал ва маневр ишлари катта бўлган темир йўлларни кесиб ўтиш жойларига ўзитурар огоћлантирувчи белгилар билан тўсилган ёки ќоронѓи пайтда ёритиладиган пиёдалар ўтадиган тоннели, кўприк ёхуд йўлаклар ќурилиши керак. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling