Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди
Download 1.09 Mb.
|
ОКИ ЁХҚ
4.4.3. Ќоронѓи пайтларда иш жойи ва одамлар ўтадиган жойлар ёритилиши керак. Конвейер галереяларини ќоронѓи жойлари кундуз куни ћам ёритилиши керак.
4.4.4. Конвейерлар устидан ўтадиган кўприклар эни камида 0,8 м бўлган ѓадир металл тўшама, баландлиги камида 1,0 м бўлган суянчиќ ва тагидан камида 0,14 м борт полосагига эга бўлиши керак. Галареялар ва ќия стволларга конвейерлар жойлаштирилганда тўшамадан ќурилиш конструкциясини (коммуникация тизимларини) энг кўп чиќиб турган ќисмигача бўлган масофа вертикал бўйича камида 2,0 м бўлиши керак. 4.4.5. Конвейерли галареялар ва ќия стволларда одамлар ўтиш учун конвейер ва девор орасида камида 0,7 м, конвейерлар орасида эса камида 1,0 м масофали жой бўлиши керак. Одамлар ћаракатланмайдиган участкалардаги конвейер ва девор ораси камида 0,4 м, ќурилиш конструкциясидан (коммуникация тизимлари) ва конвейерни энг кўп чиќиб турган ќисмигача бўлган масофа вертикал бўйича камида 0,6 м бўлиши керак. 4.4.6. Тасмали конвейерларнинг юритиш, таранглаш, ўчириш станциялари конвейер ишлаётган пайтда барабанлардан сочилиб тушадиган материалларни ќўлда тозалашга йўл ќўймайдиган тўсиќларга эга бўлиши керак. Ечиб олинадиган тўсиќлар конвейерни мотор юритмаси билан блокировкаланган бўлиши, яъни тўсиќ ечиб олинаётганда конвейерни ишга туширишга йўл ќўймайдиган бўлиши керак. Конвейерларни бошќариш пультлари тўсиќ ечиб олинаётгани ћаќида хабар берадиган нурли сигнализация, белгига эга бўлиши керак. 4.4.7. Тасма ва барабанларни ёпишган материаллардан механик усул билан тозалайдиган ќурилмалар конвейерларга ўрнатилиши, уларнинг созлиги мућандис-техник ходимлар томонидан текширилиши керак. Конвейерлар тиќилиб ќолганда, уларни ишлатиш таќиќланади. 4.4.8. Конвейерлар ўтиш жойи ва жићозлар устидан жойлаштирилганда, уларнинг пастги тармоќлари сочиладиган материаллар тушишидан саќлайдиган бутун ќоплама билан тўсилган бўлиши керак. 4.4.9. Ќиялиги 6 градусдан ортиќ бурчак билан ўрнатилган тасмали конвейерлар двигатели ўчирилганда автоматик тарзда ишлаб кетадиган тормоз ќурилмаси билан, ќиялиги 10 градусдан ортиќ бурчак билан ўрнатилганлари эса, бундан ташќари тасмалар узулганда ушлаб ќоладиган ёки ўз-ўзидан ћаракатланишига йўл ќўймайдиган ќурилмалари (тутгичлар, бир томонга айланувчи роликлар ва бошќалари) билан таминланиши керак. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling