Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди


Download 1.09 Mb.
bet57/82
Sana20.10.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1712874
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   82
Bog'liq
ОКИ ЁХҚ

4.5. Ќурама транспорт


4.5.1. Ќурама транспорт (автомбиль-темир йўл, автомбиль-конвейер ва бошќалари) объектларини лойићалаш, ќуриш ва ишлатишда мазур Ќоидаларнинг ќурама ќилинаётган транспортлар турлари мустаќил деб ќараладиган бўлимлари ва 2.6 - бўлим «Юк ортиш пунктидаги ишлар»га амал ќилиш керак.


4.6.Транспортнинг бошќа турлари


4.6.1. Траспортнинг бошќа турларидан карьерларда фойдаланиш учун жићоз ишлатиладиган жойдаги шароитлар, уни паспортидаги тавсифларга мос келиши ва тегишли лойића бўлиши керак.
4.6.2. Юк ташувчи пўлат арќонли осма йўлларни лойићалаш, ќуриш ва ишлатиш «Юк ташувчи пўлат арќонли осма йўлларни тузилиши ва уларни хавфсиз ишлатиш ќоидалари»га биноан бажарилиши керак.
4.6.3. Гравитация туридаги транспортлардан (жинс сирпантиргич, маъдан туширгичлардан) фойдаланиш юк тушириш ва ќабул ќилиш майдончасида хавфсизликни чораларини назарда тутувчи лойићага биноан амалаг ошрилиши керак.


5. ЭЛЕКТР ЌУРИЛМАЛАР


5.1. Умумий ќоидалар


5.1.1. Фойдали ќазилмалар конларини очик усулда ќазиб олишда электр ќурилмаларига амалдаги «Электр ќурилмалари тузилиши ќоидалари», «Истеъмолчилар электр ќурилмаларидан техник фойдаланиш ќоидалари», «Истеъмолчилар электр ќурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси ќоидалари», «Станция и нимстанциялар электр ќурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси ќоидалари», «Электр ќурилмаларида ишлатиладиган ћимоя воситаларининг ќўлланиш ќоидалари», «Очик конлардаги электр жићозлари ва электр тармоќларидан бехатар фойдаланиш йўрикномалари», «Биноларнинг яшин ќайтаргичларини лойићалаш ва ўрнатиш йўрикномалари», бошка амалдаги меъёрий ћужжатлар талабларининг амалдаги Ќоидаларга зид бўлмаган ќисмлари таќдим килинади.
5.1.2. Ћар бир очиќ конда ќуйидагилар бўлиши керак:
а) кон ишлари режасига тортилган электр таъминоти схемаси, унда куч ва электр тортиш тармоќлари кўрсатилади, электр ќурилмаларининг (трансформатор нимстанциялари, таќсимловчи ќурилмалари в.б) жойлашиш жойи;
б) куч тармоќлари, электр ќурилмалари (транформатор нимстанциялари, таќсимловчи ќурилмалар ва б.), шунингдек ток тури, сим ва кабеллар, уларнинг узунлиги, ћар бир ќурилманинг кучланиш ва ќуввати, барча заминлаштириш жойлари, ћимоя ва коммутация аппаратураси жойлашишини кўрсатган ћолда принципиал бир чизиќли схема.
Бўлиб ўтган ўзгартиришлар эртанги кундан кечикмасдан схемаларга киритилиши керак.
5.1.3. Коммутация, бошќариш ва ћимоя аппаратларида ќайси энергия ќурилмасига тааллуќли эканлигини кўрсатувчи ва аппаратни бошќариш тутќичини уланган ёки ўчирилган ћолатини аниќлаш имконини берадиган аниќ ёзувлар бўлиши керак.
5.1.4. 1000 ва ундан ортиќ кучланишли электр ќурилмаларида ишлашда (шу жумладан, электр узатгичларининг ћаво ва кабел тизимларида) амалдаги «Истеъмолчилар электр ќурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси ќоидалари»да назарда тутилган ишлар хавфсизлигини таъминлайдиган ташкилий ва техник тадбирларни бажаришда амалга оширилиши керак.
5.1.5. Электр ќурилмаларига хизмат кўрсатишда «Электр ќурилмаларида фойдаланиладиган ћимоя воситаларининг кўлланиш ва синаш ќоидалари» талабларига мувофиќ ишларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган зарур ћимоя воситалари кўлланилиши лозим.
Ћимоя воситасини ќўллашдан олдин ходим унинг созлигини, ташќи шикастланишлар йўќлигини, чангдан тозалаш ва артиш, штамп бўйича яроќлилик муддатини текшириши шарт.
Паст ћароратли жойларда иситилган диэлектрик ќўлќоплар ќўлланилиши лозим. Диэлектрик ќўлќопларнинг иситилган (жун ёки бошќа) ќўлќоплар билан бирга вактинча ќўлланилишига рухсат этилади.
5.1.6. Электр ќурилмаларига хизмат кўрсатишда ишлатиладиган ћимоя воситалари белгиланган муддатларда даврий синовлардан ўтиб туриши керак.
Носоз ва яроќлиилик муддати ўтган ћимоя воситаларидан фойдаланиш ман этилади.
5.1.7. Тасодифий тегиши мумкин бўлган электр ќурилмаларининг очиќ токка олиб борувчи ќисмлари, очиќ симлар ва шиналар, бириктиргич-ажратгичлар ва саќлагичлар туташишлари, электр машиналар ва аппаратлар ќисќичлари ва бошќалар ишончли тўсиќлар билан ћимояланган бўлиши керак.
5.1.8. Кўчма электр ќурилмаларини таъминлаш учун 35 кВ дан юќори бўлмаган кучланишни ќўллашга рухсат этилади. Бунда бу каби ќурилмалар изоляциялашган нейтралга эга бўлиши керак. Бу талаб электр тортќили электр ќурилмаларига жорий этилмайди.
Конвейерли мажмуаларда (шу жумладан, даврий-узлуксиз технология таркибида) изоляциялашган нейтралли ва ћаммаёги берк ерлатилган нейтралли электр ќурилмалари учун ерлатилган ќурилмалар алоћида бажарилиши керак ва металл конструкциялар, мућандислик тармоќлари ёки ќобикли кабеллар билан электр алоќада бўлмаслиги керак.
5.1.9. Саќлагичларнинг эрувчан киргизмалари тамгада киргизма номинал токини кўрсатган ћолда ишлаб чиќарувчи завод ёки электротехника лабораторияси томонидан калибрланган бўлиши керак. Эрувчан калибрланмаган киргизмалар, шунингдек эрувчан киргизмаларни патронли-саќлагичсиз ќўллаш ман этилади.
Эрувчан киргизмаларни алмаштириш кучланиш ечилган ва чаќмок бўлмаган пайтда амалга оширилиши керак.
5.1.10. 1000 В гача кучланишли электр ќурилмаларида одамларни электр токи уришидан ћимоя ќилиш учун токнинг оќиб кетишини ћимоялаб ўчирадиган мослама ќўлланилиши лозим. Шикастланган тармоќни ўчириш умумий вакти 0,2 с керак. Ћимоялаб ўчирадиган мослама ћаракатининг созлигини хар бир смена бошланишидан олдин текшириш керак.
Ћимоялаб ўчирадиган ва таъминланадиган автоматик узгичгич мосламасининг комплекс текшириш 6 ойда бир марта, шунингдек у тўхтаганда махсус тайёрланган электротехник ходимлар, улар бўлмаганда махсуслашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
5.1.11. Хавфли зона чегарасидаги электр жићозлари (таќсимловчи ќурилмалар ва электр узатишнинг ћаво ва кабел линиялари ва б.) портлатиш ишлари ўтказилаётган пайтда ўчирилиши керак.
Портлатиш ишлари тугагандан сўнг, хавфли зона чегарасида жойлашган электр жићозлари (таќсимловчи ќурилмалар, электр узатишнинг ћаво ва кабел линиялари в б., ерлатилган тармоќларни ќўшган ћолда) натижалари махсус китобда ќайд этилган ћолда кўздан кечирилиши лозим. Портлатишдан кейин электр жићозларини кўздан кечириш ва ишлатиш тартиби йўриќномалар ёки корхона (очиќ кон) бош мућандиси томонидан тасдиќланган портлатиш ишлари режа-жадвали билан аниќланиши керак.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling