Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди
Конвейерларга юк ортиш жойларида ташилаётган материал бўлаклари тушиши мумкин бўлса, унда саќлагич бортларини ўрнатиш керак. 4.4.11
Download 1.09 Mb.
|
ОКИ ЁХҚ
4.4.10. Конвейерларга юк ортиш жойларида ташилаётган материал бўлаклари тушиши мумкин бўлса, унда саќлагич бортларини ўрнатиш керак.
4.4.11. Конвейерни таранглаштириш ќурилмалари юклари одамлар ёки жићозларга тушиб кетмайдиган ќилиниб жойлаштирилиши керак. 4.4.12. Электр энергиясини узатиш ва таќсимлаш: а) турѓин ётќазилганда бронли кабеллар билан; б) кўчма машина ва механизмларни таъминлашда эгилувчи кабеллар билан; в) блокировка, бошќариш ва сигнализация занжирлари учун бронли кабеллар ёки механик шикастланишдан ћимояланган нобронли назоратдаги кабеллар билан амалга оширилиши керак. 4.4.13. Галареяларга жойлаштирилган конвейерлар конструкциялари, бино ва бошќа ер устидаги иншоотлар бўйлаб кабелларни ўтказиш таќиќланади (ћимоя ќутилари ёки ќувурлар билан ўтказиладиган блокировка, ћимоя, бошќариш ва сигнализация кабеллари бундан мустасно), очиќ ћавода жойлашган кабелларни ўтказишга эса кучланиш 35 В гача бўлиб, механик шикастланишдан ћимояланган бўлса рухсат этилади. 4.4.14. Эгилувчи кабеллар конвейерлар конструкциялари бўйлаб нобикир (солќи ќилиб) осиб ќўйилиши ва шундай баландликка жойлаштириш керакки, то механик шикастланишдан ћимояланган бўлсин. Механизмлар ёрдамида кучланишда бўлган кабелни ћаракатлантириш таќиќланади, ћаракатланувчи машина атрофидаги узунлиги 15 м гача бўлган участка бундан мустасно. Диэлектрик ќўлќоп ёки дастаси изоляцияланган махсус ќурилма билан ќўлда кучланишда бўлган кабелни ћаракатлантиришга рухсат этилади. 4.4.15. Конвейер галареяларининг ќурилиш конструкциялари ёнмайдиган материаллардан бўлиши керак. 4.4.16. Конвейерларнинг юритиш станциялари ўт ўчириш воситалари билан таъминланиши, конвейер бўйлаб диаметри камида 100 мм бўлган ёнѓинга ќарши ќувур йўл бўлиши, уни ћар 40 м жойига диаметри камида 51 мм бўлган ўт ўчириш жумраги ўрнатилиши, мућрланган шкафга жойлаб ќўйилган шланг ва сепгич бўлиши керак. Щланг ќуриќ бўлиши, яхши ўралган, ћамда сепгич ва жумракка бириктирилган бўлиши керак. 4.4.17. Конвейерларни ишлатишда: а) конвейер одамларни ташиш учун жићозланмаган бўлса, унда одам ташиш; б) конвейерда жићоз ташиш; в) тасма сирпанишини йўќ ќилиш учун юритувчи барабанга материаллар сепиш; г) ћаракатланаётган тасмани ќўл билан йўналтириш; д) конвейер ишлаб турганда, уни остига тўкилган материалларни ќўлда (махсус мосламаларсиз) тозалаш таќиќланади. 4.4.18. Таъмирлаш ишлари, конвейерларни ќўл билан мойлаш ва сочилмалардан тозалаш, шунингдек конвейерлар ќабул ќилиш бункерига одамларни туширишга, конвейер, таъминлагич тўхтатилганидан ва мазкур Ќоидаларнинг 1.3.28-бандига мувофиќ рухсатнома расмийлаштирилганидан кейин йўл ќўйилади. Газсимон модда чиќарадиган кон массаси бўлган бункерга одамларни туширишдан олдин ћаво намунасини таћлил ќилиш зарур. Таъмирлаш ишларини бажариш пайтида конвейерларни тўхтатиш учун ечиб олинадиган тўсиќларнинг блокировкалаш ќурилмаларидан фойдаланиш таќиќланади. 4.4.19. Тасмали конвейерлар остига тўкилган материалларни механик усул билан тозалашда металл конструкция, ролик, фундамент, кабель ва бошќалар шикастланмайдиган, гидравлик усул билан тозалашда конвейер асоси ёки бошќа иншоотлар ювилиб кетмайдиган бўлиши керак. Шламтўплагич тўрадиган жой конвейер фойдаланиладиган ћар бир босќичда лойића билан белгиланади. 4.4.20. Жинслар ќўл билан ишланаётган пайтда тасмали конвейерларни ћаракатланиш тезлиги 0,5 м/с дан ошмаслиги керак. Тасмани жинслар ишланаётган жойи тўсилган бўлиш керак. 4.4.21. Конвейерларни ерости иншоотларига (ствол, тоннель ва бошќаларига) жойлаштиришда аварияларни бартараф этиш режаси (АБЭР) карьерни техник раћбари (бош мућандиси) томонидан ишлаб чиќилиши, ЋКЌЌ билан келишилгандан кейин корхона бош мућандиси томонидан тасдиќланиши керак. Карьерни мућандис-техник ходимларининг АБЭР ни ўрганиш ярим йиллик бошланишдан олдин карьерни бош мућандиси раћбарлигида, ишчиларни таништириш эса участка бошлиѓи томонидан бажарилиши керак. АБЭР билан танишмаган ва ўзларининг иш жойларига тегишли ќисмини билмаган шахсларни ишга ќўйиш таќиќланади. 4.4.22. Ерости иншоотларидаги конвейерларга хизмат кўрсатувчи ходимларга авария юзага келгани ћаќида хабар бериш учун, улар телефон алоќасидан ташќари, махсус авария сигнализацияси (нурли, радиокарнайли ва бошќалари) билан жићозланиши керак. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling