Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди


Таќсимловчи ќурилмалар ва трансформаторли нимстанциялар


Download 1.09 Mb.
bet58/82
Sana20.10.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1712874
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   82
Bog'liq
ОКИ ЁХҚ

5.2. Таќсимловчи ќурилмалар ва трансформаторли нимстанциялар


5.2.1. Стационар электр нимстанциялар ва таќсимловчи ќурилмалар хоналарида бирламчи ва иккиламчи коммутация, ћаво ва кабел тармоќлари схемалари, хизмат кўрсатувчи ходимлар йўриќномалари, электр токидан зарарланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ќоидалари, ўт ўчирувчи воситалар, огоћлантирувчи белгилар ва плакатлар бўлиши лозим.
5.2.2. Электр станцияларида ёки нимстанцияларида кучланиши 1000 В дан юќори бўлган барча кетувчи фидер (электр тармоќлар боши)лар, таъминловчи очиќ кон кўчма электр ќурилмалари ерга бир фазали ва кўп фазали туташишларда линияларни автоматик ћолда ўчиришни таъминлайдиган аппаратура билан жићозланиши керак.
Ерга туташишдан ћимоя ќилиш икки погонали тарзда бажарилиши керак. Бир фазани ерга туташишдан ћимоя ќилишнинг 1-погонасини текшириш ва назоратли созлаш олти ойда камида бир марта амалга оширилиши, ћимоянинг 2-погонаси - бир йилда камида 1 марта.
5.2.3. Электр узатиш таъминловчи очиќ кон линияларига кўчма машиналар ва трансформаторли нимстанцияларнинг ќўшилиши очиќ кон ишларида ќўлланишга яроќли завода тайёрланган махсус кўчма уланадиган пунктлар ёрдамида амалга оширилиши керак.
Кабелларнинг уланадиган пунктларсиз ћаво линияларига бевосита богланиши ман этилади.
Юќори кучланиш томонидан хавфсиз кўринадиган узилишни таъминлайдиган, коммутация аппарати билан жићозланган трансформаторли нимстанцияларнинг бевосита электр узатиш ћаво линиялари билан богланишига рухсат этилади.
Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси органлари билан келишилган ћолда тайёрловчи завод сертификатлари (паспортлари)га эга бўлган бутловчи узеллардан ташкил топган тайёрловчи завод ћужжатларига мувофиќ кончилик корхоналари томонидан кўчма уланадиган пунктларни тайёрлашга рухсат этилади.
5.2.4. Уланиш пунктлари ишлаётган кон машиналари билан бир горизонтда ўрнатилиши лозим.
ИЗОЋ: Алоћида ћолларда тушиш жойларини ќуришда и ортикча юкланиш пунктлари ишида кабелни кўздан кечириш учун хавфсиз шароитларни яратишда уланадиган пунктларнинг ишлаётган экскаваторлар билан ћар хил горизонтда жойлашишига рухсат этилади.
5.2.5. Кўчма трансформаторли нимстанциялар ва таќсимловчи пунктларнинг корпуслари куймас материаллардан ясалиши, фойдаланиш шароитларига мос келадиган конструкцияга эга булиши и ташиш учун тиркамали ќурилма билан жићозланган бўлиши керак.
5.2.6. Кўчма нимстанциялар, таќсимловчи ќурилмалар ва уланиш пунктларининг барча эшиклари ишончли ќулфлаш ќурилмасига ва мой (вакуум) узгичлари, ажратгичлари ва камера эшиклари ўртасида ажратгич ва узгич билан хато операцияларга йўл ќўймайдиган, ажратгич уланган ваќтда эшиклар очилишига, шунингдек эшиклар очиќ пайтида ажратгичнинг уланишига йўл ќўймайдиган блокировкага эга булиши лозим.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling