Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди
Портлатиш ишлари тўгагандан сўнг портлатиш зонасидаги заминлаштирилган тармоќ кўздан кечирилиши керак. 5.3.10
Download 1.09 Mb.
|
ОКИ ЁХҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.4. Электр узатгичларининг ћаво ва кабел линиялари 5.4.1.
- Таблица – 5.1. Электр узатгичи ћаво линияси пастки фаза симидан ер сиртигача бўлган масофа
- Линиялар ўтиш ћудуди Масофа, м
5.3.9. Портлатиш ишлари тўгагандан сўнг портлатиш зонасидаги заминлаштирилган тармоќ кўздан кечирилиши керак.
5.3.10. Очиќ кон тармоќларида заминлаштирилган тармогининг узлуксизлигини текшириш учун автоматик назорат асбобларидан фойдаланиш эћтимоли бор. 5.4. Электр узатгичларининг ћаво ва кабел линиялари 5.4.1. Очиќ конларда кучланиши 1000 В ва ундан юќори бўлган электр узатгичлари кўчма (вактинча) ћаво линияларининг ќурилиши ва улардан фойдаланиш «Очик конларда электр жићозлари ва электр тармоќларидан бехатар фойдаланиш йўриќномалари»га мувофик амалга оширилиши лозим. 5.4.2. Кучланиши 35 кВ гача бўлган электр узатмалари ћаво линиялари пастки фаза сими ва симнинг максимал солќилигида ер сирти орасидаги масофа 5.1 жадвалда кўрсатилган миќдордан кам бўлмаслиги керак. Ћаво линияларининг остида жинслар, рудалар штабеллари, жићозлар ва материалларнинг эћтиёт ќисмлари бўлмаслиги керак. Таблица – 5.1. Электр узатгичи ћаво линияси пастки фаза симидан ер сиртигача бўлган масофа
5.4.3. Электр узатиш линияларининг четки симларидан уларнинг вертикал текисликдан энг катта четланган ћолатида яќиндаги бино ва иншоотларнинг чиќиб турган ќисмигача бўлган горизонтал масофа линиядаги кучланиш 10 кВ гача бўлганда энг камида 2 м ва кучланиш 35 ва 110 кВ бўлганда 4 м бўлиши лозим. 5.4.4. 6-10 кВ кучланишли (симнинг четланиш ћолатида) электр узатгичи (стационар ёки кўчма) ћаво линияси чекка симидан горизонтал масофа ќуйидагича бўлиши лозим: а) таянчнинг майдон томонидан осилган туташиш тармоги чекка симидан 2,5 м дан кам бўлмаган туташиш тармоги билан яќинлашганда; б) автомобиль йўли ер тасмаси четигача камида 2 м; 5.4.5. Кучланиш остидаги экскаваторлар, юклагичлар, бургилаш дастгоћлари ва бошќаларнинг электр узатгичи линиялари остида ёки электр узатгичлари линиялари яќинида ишлашига, агар бу машиналар линия эгасига тегишли ёки уларга беркитилган бўлса ва ћаводаги масофада кўтариш ёки суриш ќисмидан унинг исталган ћолатидан, шунингдек машина конструкциясидан рухсат этилган кўтариш ёки ён учишда, яќин симгача 1 кВ кучланишда камида 1,5 м; 1 дан 20 кВ гача - 2 м; 35 дан 110 кВ гача - 4 м бўлганда рухсат этилади. 5.4.6. Очиќ конларда кучланиши 10 кВгача бўлган электр узатгичлари линияларида кўчма таянчларнинг ќўлланишига рухсат этилади. Кўчма таянчлар орасидаги масофа ћисоб-китоб бўйича климатик шароитларни ћисобга олган ћолда аниќланади ва 50 м дан зиёд бўлмаслиги керак. Электр узатгичлар ћаво линияларининг автойўллар орќали ўтишида штир изоляторли таянчлардаги симларнинг маћкамланиши ќўш (жуфт) бўлиши лозим ( забой олди автойўллари оркали ўтишдан ташќари, у ерда маћкамланиш 1 та изоляторда рухсат этилади). 5.4.7. Кучланиш остида, туманда, момаќалдироќда, ёмгирда, ќор ёќќанда, куннинг ќоронги пайтида, шунингдек таянчларда ишлашни ќийинлаштирадиган шамолда электр узатгичларининг ћаво линияларида ишлашга рухсат этилмайди. 5.4.8. Шлангли ќобиклар таъмири ва эгилувчан кабеллар бирлашиши вулканизация йўли билан ёки шу маќсадлар учун саноат томонидан ишлаб чиќарилаётган материаллар ва компонентлардан фойдаланган ћолда махсус технологиялар бўйича амалга оширилиши лозим. Кабелнинг сим изоляциясини тиклашни талаб ќиладиган бирлаштиришдан сўнг, кабел диэлектрик чидамлилик синовидан ўтиши керак. Тўѓирланган токнинг синов кучланиши катталиги 2 Uн дан кам бўлмаслиги керак. Синов давомийлиги 5 даќиќа. ИЗОЋ: Очиќ конларда ва отвалларда кабел линияларини ќўллашда очиќ кон ишларида ишлатишга рухсат этилган махсус муфталар (бирлаштирувчи кутилар) ёрдамида камида 100 м узунликдаги кабеллар кесмалари бирлаштирилади. 5.4.9. Кўчма машиналарни таьминлайдиган эгилувчан кабел шундай ётќизилиши керакки, бунда унинг шикастланиши, музлаши, тог жинслари билан кўмилиб ќолиши, транспорт воситалари ва механизмларнинг унинг босиш имконияти бўлмасин. Сувли майдонда кабел таянчларга (козел) ётќизилиши керак. Экскаватор билан тог жинсини «кабель орќали» юклаш таќиќланади. Алоћида ћолларда иш раћбари томонидан кабелни шикастланишдан ишончли ћимоя ќилган ћолларда 1 сменадан кўп бўлмаган муддатга «кабель оркали» юклашга рухсат берилиши мумкин. Смена бошида, шунингдек иш давомида эгилувчан кабеллар ушбу ќурилмага хизмат кўрсатаётган ходимлар томонидан текширилиши мумкин. Агар машина конструкциясида назарда тутилган бўлса, эгилувчан кабелни кучланиш остида махсус барабан (мослама) саќлашга рухсат этилади. 5.4.10. Кучланиш остидаги ва кўчма кон машиналарини (экскаваторлар, кон-транспорт комплекслари, бургилаш дастгоћлари, ќайта юклагичлар ва б.) таъминлайдиган эгилувчан кабелни ќўл билан ћаракатга келтиришда хизмат кўрсатадиган ходимлар ток ўтказмайдиган ќўлќоплардан ёки дасталари изоляция ќилинган махсус мосламалардан фойдаланишлари шарт. Корхона бош мућандиси томонидан тасдиќланган Йўриќномага мувофиќ, рухсат этилган букилиш радиусининг ортишини, ћаддан зиёд таранглик, кабелнинг синиши ва шикастланиш (тишлардаги изоляцияловчи кийдирма ва б.) ига йўл ќўймайдиган мослама мавжуд бўлганда экскаватор чўмичи ёки механизмлар ёрдамида шундай эгилувчан кабелни силжитишга рухсат этилади. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling