Шимолий кон бошқармаси Транспорт воситаларидан (автомобиллар, бир ва икки ўқли транспорт тиркамали аравачаларидан) автомобил
Download 37 Kb.
|
ИН2A30~1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Транспорт воситаларидан (автомобиллар, бир ва икки ўқли транспорт тиркамали аравачаларидан) автомобил ғилдиракларини ечиб олаётган вақтда хавфсизлик техникаси бўйича
- В-50-сонли ЙЎРИҚНОМА
Шимолий кон бошқармаси Транспорт воситаларидан (автомобиллар, бир ва икки ўқли транспорт тиркамали аравачаларидан) автомобил ғилдиракларини ечиб олаётган вақтда хавфсизлик техникаси бўйича В-50-сонли ЙЎРИҚНОМА “Тасдиқланган” “Тасдиқлайман” 1-сонли БКУҚ раиси ШКБ бош муҳандиси ____________ С.И. Гольман ___________ В.И. Филь «____»_______________йил «____»______________йил Транспорт воситаларидан (автомобиллар, бир ва икки ўқли транспорт тиркамали аравачаларидан) автомобил ғилдиракларини ечиб олаётган вақтда хавфсизлик техникаси бўйича В-50-сонли ЙЎРИҚНОМА Мазкур йўриқномада фақат дала ва йўл шароитларида транспорт воситаларидан автомобил ғилдиракларини ечиб олиш тартиби кўзда тутилган бўлиб, бу улардан кейинчалик фойдаланишда тўсқинлик қилувчи камчиликлар аниқланган ҳолатларда амалга оширилади. Қолган барча шиномонтаж ишларини “Шиномонтаж ишларини бажараётган вақтда меҳнат муҳофазаси бўйича Йўриқнома” В-18 га мувофиқ амалга ошириш лозим. 1.Транспорт воситаларидан автомобил ғилдиракларини очиб олиш бўйича ишларни бажаришга корхонанинг эркак жинсига мансуб, ҳайдовчи – касбига эга, бурғулаш ускуналари машинисти, авточилангарлар, ускуналарни таъмирлаш бўйича навбатчи чилангар касбига эга, мазкур йўриқнома бўйича инструктаждан ўтган ходимларга рухсат берилади. 2.Траспорт воситаларидан ғилдиракларни ечиб олаётган вақтда қўйидагиларни бажариш лозим: 2.1.Ечиб олинмайдиган ғилдираклар остига транспорт воситасининг қарама-қарши томонидан 2 тадан кам булмаган тиргак (бошмоқ)ларни ўрнатиш (қўйиш) лозим. 2.2.Техник соз домкрат ёрдамида транспорт воситасини носоз ғилдирак томонидан ер сатҳидан 100 мм.дан кам булмаган ҳолатда кўтариш лозим. Домкратда инвентар рақами, юк кўтариш қуввати, синалган вақти ва участкага тегишлилиги кўрсатилиши лозим. 2.2.1.Қумли тупроқ шароитларида, иссиқ кунларда (даврда) асфальтга домкрат остига ҳажми 400 х 400х 40 мм ҳажмдан кичик бўлмаган ёгочдан ясалган инвентар таглик (тўшама)ни мажбурий тартибда қўйиш лозим. 2.2.2.Домкратга унинг паспортда кўрсатилган юк кўтариш қобилиятидан ортиқ юкни юкламаслик лозим. 2.2.3.Домкратни кўтарилаётган юкка нисбатдан қатъий тик (вертикал) ҳолатда ўрнатиш лозим. 2.2.4.Домкратнинг панжасини, кўтарилаётган юкнинг мустаҳкам қисмларига тираш (тақаш)лозим. 2.3.Транспорт воситасининг кўтарилган томони (балка, рама, к/ўқ)га темир чорпоя (эшак)ни ўрнатиш керак. Чорпоянинг конструкцияси (тузилмаси)уларда транспорт воситасининг ишончли ва барқарор ўрнатилишини таъминлаши лозим. Чорпояда унинг инвентар рақамли, қанча юк кўтариши ва қайси участкага тегишли экани кўрсатилиши лозим. 2.4.Транспорт воситасини домкрат ёрдамида чорпояга (эшакка) тушириш лозим. 2.4.1.Домкрат билан кўтарилган автомобилда ишни фақат у чорпояга ишончли ўрнатилгандан кейин амалга ошириш лозим. 2.4.1.Домкратда кўтарилган ва чорпояга ўрнатилмаган автомобилни қаровсиз қолдирмаслик (ташлаб кетмаслик) лозим. 2.5.Ғилдиракларни губчакка қотириш (маҳкамлаш), гайка (болт)ларини бураш ва ечиб олиш ишларини махсус асбоблар билан амалга ошириш лозим. Ғилдирак гайка (болт)ларини тортиб бураетганда узайтириш трубаларидан фойдаланмаслик лозим. 2.6.Ғилдиракни уни кейинчалик таъмирлаш (тиклаш) мақсадида шиномонтаж участкасига жўнатиш (имкони борича) чораларини кўриш лозим. Изоҳ: икки қаторли орқа ғилдиракларни исталган биринчисини очиб олаётган вақтда ҳавони чиқариш ва колган шикастланмаган ғилдиракдан ҳам ҳавони чиқариш лозим. 3.Шиномонтаж участкасида тўлиқ йигилган, дам солинган ғилдиракни ўрнига ўрнатиш ишлари ечиб олиш жараёнига тескари кетма-кетлигида амалга оширилиши лозим. 4.Дала ва йўл шароитларида тарнспорт воситаларининг ғилдиракларига дам бериш тартиби: 4.1.Мустасно ҳолатлар билан таққослаганда шинадаги ҳаво босими 40% дан кам бўлмаган холда пасайган вақтда, ғилдиракларга дам беришга рухсат берилади , агарда босимнинг пасайиши ғилдиракни тўғри йиғиш жараёнини бузмаган бўлса. 4.2.Шиналарга дам бериш ишлари камера вентилида унинг фиксациясини таъминловчи тақа (учи) бор шлангдан фойдаланиб, камера вентилига бураб киритилган золотник ( газ ёки суюқлик тақсимловчи клапан) ёрдамида амалга ошириш керак. 4.3.Ғилдиракка дам бераётган вақтда унинг қаршисида турмаслик лозим. 4.4.Ғилдиракларга дам бераётган вақтда, уларга қайта дам солишни олдини олиш мақсадида улардаги ҳаво босимини назорат қилиш ишлари, манометр бўйича амалга оширилади. “КЕЛИШИЛГАН” Шимолий Кон Бошқармаси бош муҳандиснинг ММ ва ХТ бўйича ўринбосари: ______________________ М.Н.Ишанходжаев «____»_________________йил Таржимон: Болатова Г.Б. Тел: 597-29-36 Download 37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling