Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди
Электрлаштирилган темир йўлларда юккўтариш кранини стреласи кўтарилган ћолда ћаракатланиши таќиќланади
Download 1.09 Mb.
|
ОКИ ЁХҚ
4.2.11. Электрлаштирилган темир йўлларда юккўтариш кранини стреласи кўтарилган ћолда ћаракатланиши таќиќланади, контакт тармоќлари ўчирилиган ва наряд бўйича кран ишлар бажарилган ћоллар бундан мустасно.
4.2.12. Юк кўтариш ќурилмаси билан жићозланмаган машина ва механизмлар билан темир йўлни олиш ва ётќазиш таќиќланади. 4.2.13. Тегишли равишда маћкамланмаган рельс буѓинларини темир йўл платформаларида ташиш таќиќланади. 4.2.14. Забой темир йўллари коронѓида ёритиладиган, сигналлар билан тўсилган саќлагич тиргаклар билан тугаши керак. 4.2.15. Кранларни, йўлсилжитгичларни ва бошќа механизмларни, забой ва уюмлардаги тупикларни (йўлларни) ишламайдиган ќисмида уларга ћаракат таркибини урилиши ёки уларнинг йўлни ишчи ќисмига чиќиб кетишидан саќлайдиган ќурилма билан тўсмасдан ќолдириш таќиќланади. 4.2.16. Тутувчи ва мућофаловчи тупикларни ћаракат таркиби билан банд ќилиш таќиќланади. 4.2.17. Вагонларни олдинга ќўйган ћолда поездни юргизишга, олдинги вагонда поезд ћарактланадиган томонга ќараган, кондуктор туриши лозим бўлган тормоз майдончаси мавжуд бўлсагина рухсат этилади. Ихтисослатирилган технологик поездларни вагонларни олдинга ќўйган ћолда кондукторсиз юргизишга, олдинги вагонда (думпкарда) тормоз йўли масофасига эшитиладиган ва кўринадиган, тегишли товушли, ќоронѓи пайтда эса нурли сигналлар мавжуд бўлиши шарти билан йўл ќўйилади. Бундай ћолларда тўхташ жойидаги манёвр ишларида тузувчи (манёвр раћбари) вазифасини, шу маќсадлар учун махсус ўќитилган машинист ёрдамчисига юклашга рухсат этилади. 4.2.18. Думпкарларга юк ортиш паспортга мувофиќ бажарилиши керак. Вагонни бир томонлама, габаритидан ортиќ, шунингдек юккўтариш ќобилиятидан ортиќ юклашга йўл ќўйилмайди. Темир йўлнинг электрлаштирилган участкасида темир йўл думпкарлари ёки бошќа сиѓимларга бир чўмичли экскаваторлар билан юк ортишга, карьер бош мућандиси (техник раћбари) томонидан тасдиќланган ишларни хавфсиз олиб бориш усулларига оид тадбирлар амалга оширилганда, ва ќувват тармоѓининг контакт симига чўмич тегишидан ћимоя мавжуд бўлганда йўл ќўйилади. Экскаваторларни айтилган ћимоя билан жићозлаш Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси органлари билан келишилган бўлиши керак. 4.2.19. Ќияликда вагонлар таркиби ќолдирилса тормоз тортилган, ѓилдираклар тагига тормоз бошмоѓи ќўйилган бўлиши керак. Ажратилган вагоннинг карьер йўлларида нишабга ќараб ўз-ўзидан ћаракатланиб кетишидан саќлаш учун, уни ишончли тормозлаш керак. 4.2.20. Юк ортиш (юк тушириш) жараёнида темир йўл таркибини узатиш ва ћаракатлантириш фаќат экскаватор машинистининг рухсат этувчи сигнали бўйича бажарилиши керак. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling