Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди


Аварияларни бартараф этиш режасининг тезкор ќисмини тузиш бўйича асосий кўрсатмалар


Download 1.09 Mb.
bet78/82
Sana20.10.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1712874
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
Bog'liq
ОКИ ЁХҚ

Аварияларни бартараф этиш режасининг тезкор ќисмини тузиш бўйича асосий кўрсатмалар


13. Аварияларни бартараф этиш режасининг тезкор ќисми очиќ кон, цех, участка очиќ кончилик ишлари объектлари, одамлар соглиги ва ћаёти, ишлаб чиќариш объектлари ва атроф-мућит саќланиши учун хавфли бўлган барча ишларни ва бўлиши мумкин бўлган авариялар турларини ќамраб олиши керак.
14. Авариялар режасидан фойдаланиш ќулай бўлиши учун бўлиши мумкин ћар бир авария ўрнига маълум бир раќам (позиция) берилади, у АБРни амалга киритиш ћолати бўйича 1:10000 ёки 1:5000 масштабида кончилик ишлари режасига (горизонтал текисликка проекция) киритилади. Кон ишлари режасига кончилик ишларини олиб бориш жойлари, ишлаб чиќариш бинолари, иншоотлар, темир ва автомобил йўллари, ќувурлар, электр узатиш линиялари ва б. киради.
15. АБР тезкор ќисмида позициялар ўсиб бориш тартибида жойлашади, бунда ћар бир позиция янги вараќдан бошланиши керак.
Позиция раќами режа тезкор ќисми вараги раќами ёнидан ќизил ќалам билан кўрсатилади.
16. Агар одамларни бу жойлардан ќутќариш тадбири бир хил бўлса, режанинг битта позициясига бир ёки бир нечта (иккита, учта) ишлаб чиќариш жойларини ќўшиш мумкин.
17. АБР тезкор ќисмида ќуйидагилар назарда тутилиши лозим:
а) барча ишлаб чиќариш участкаларидаги авариялар тўгрисида хабар ќилиш усуллари, одамларнинг авария жойларидан чиќиш йўллари, одамларнинг хавфли зонадан чиќиши учун масъул бўлган кончилик назорати шахслари (мутахассислари)нинг ћаракати, махсуслашган профессионал авария-ќутќарув тузилмасини чаќириш ва унинг одамларни ќутќариш, локализация ќилиш ва аварияларни бартараф этиш бўйича ћаракат ќилиш маршрутлари;
б) одамларни хавфли зонадан тезда олиб чиќиш ва кон ќутќарув тузилмаларини авария жойига етказиш учун транспорт воситаларидан фойдаланиш;
в) назарда тутилган тадбирларнинг бажарилиши учун масъул шахслар ва конкрет ижрочилар, хавфли жойларга яќин бориш йўлларидаги хавфли зонани ќўриклаш постларини жой-жойига ќўйиш;
г) авария турига ќараб бошлангич босќичда одамларни ќутќариш усуллари ва воситалари;
д) аварияга тушган одамларни олиб чиќиш ва ќутќариш, аварияни бартараф этиш бўйича кон-ќутќарув тузилмаси ва ёнгин ўчириш кќсмининг ћаракатлари;
е) электр энергиясини авария участкасига узатишни тўхтатиш, транспорт воситалари, кончилик машиналари, агрегатлар ћаракатини тўхтатиш зарурияти ва кетма-кетлиги ва одамларни ќутќариш ва аварияларнинг асоратларини бартараф этадиган бошќа тадбирлар;
ж) одамларни ќутќариш ва аварияни бартараф этадиган воситаларнинг жойлашган жойи.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling