Hayot faoliyati xavfsizligi kafedrasi
Download 142 Kb.
|
1-loboratoriya ishi tabiiy yoritishni hisoblash
1. Умумий маълумотлар
Ишловчиларнинг иш кобилиятларини кутаришда ва мехнат шароитларини яхшилашда ишчи ўринларини ва хоналарни ёритиш муҳим рол уйнайди ва ўз навбатида иш унумдорлигини оширишга олиб келади. Меьёрида бўлган ёритилганликда жароҳатлашнинг келиб чиқиш потенциал хавфи анча камаяди. Ёритиш табиий ва сунъий бўлиши мумкин. Инсон организми учун энг маъқул бўлгани бу табиий ёритилганликдир. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ёритишга лойихалаш асосий қоида ва нормалари "Курилиш нормалари ва қоидалари" ва "Санитар нормалари" билан белгиланади. Ишлаб чикариш биноларига қараб табиий ёритишнинг қуйидаги турлари қўлланилади: а) ён томондан (деразалар орқали 1 ёки 2 томонлама), б) юқоридан (ёритиш фонарлари орқали), в) аралаш (дераза ва фонарлар орқали). Табиий ёритиш об-ҳаво шароити ва йилнинг вақтига қараб кенг кўламда ўзгаради. Шунинг учун уни абсолют қийматда меьёрлаб бўлмайди, у фақат нисбий бўлади. Табиий ёритилганлик нормаси - табиий ёритиш коэффициенти (1) бу ерда:
Еu - хонанинг ичкарисида зарур бўлган нуқтада ўлчанган табиий ёритилганлик, лк. Eт - хонадан ташқарида горизонтал текисликда ўлчанадиган табиий ёритилганлик, лк. Ишчи юзаларда ёруғлик оқимининг тақсимланиш характерига қараб сунъий ёритилганлик умумий ва аралаш бўлади. Умумий ёритиш куйидагиларга бўлинади: а) умумий текис ёритиш (ёруғлик оқими текис тақсимланган жихозлар жойлашиши хисобга олинмаганда ), б) умумий якка ёритиш (жихозлар жойлашишини ҳисобга олиб ёруғлик оқимини тақсимлашда). Аралаш ёритиш умумий ва маҳаллий ёритишларни биргаликда ташкил қилиш билан хосил қилинади ва ёруғлик оқими бевосита иш ўрнида мужассамлаштирилади. Биноларнинг ичкарисида фақат маҳаллий ёритиш қўлланилиши мақсадга мувофиқ эмас. Сунъий ёритиш (чуғлантириш ва люминисцент лампалари ёрдамида) Аралаш ёритиш умумий ва маҳаллий ёритишларни биргаликда ташкил қилиш билан хосил қилинади ва ёруғлик оқими бевосита иш ўрнида мужассамлаштирилади. абсолют қийматда нормаланади. Минимал ёритилганлик - ишнинг турига унинг аниқлигига ва ёруғлик манбаига қараб люксда хисобланади.
Download 142 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling