Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


Download 1.14 Mb.
bet35/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

3.2.2 – жадвал
Ўзбекистон Республикасида халқаро интернет каналлари нархларининг ўзгариш динамикаси 82

Т.р

Ўзбекистонда интернет ҳолати

Йиллар

2015

2016

2017

2018

2019

2020

1.

Халқаро интернет канали нархлари

157,6

91,5

30,2

10,1

5,9

4,1

3.2.2-жадвалда Ўзбекистон Республикасида халқаро интернет каналлари нархларининг ўзгариш динамикаси келтирилган бўлиб, бу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан 38 баробар арзонлашганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. 2020 йилга келиб, халқаро интернет каналининг нархи 41 минг сўмни ташкил етди.


Мамлакатимизда бундай нарх арзонлашиши ва интернет тезлигининг ортиши оптик алоқа линиялари билан қопланганлик даражаси билан боғлиқ. Ҳозирда мамлакатимизда оптик алоқа линиялари қамрови даражаси ортиб бормоқда. Оптик толали алоқа линиялари узунлиги 2020 йилга келиб 46,6 минг км.ни ташкил етмоқда.
Юқоридагилар таъсири натижасида 2020 йилда мобил алқоа қам рови 98 % га етган бўлса, мобил алоқанинг кенг қаторли қамрови 72 % ни ташкил етди. Интернет фойдаланувчилари сони ҳам пандемия шароити бўлишига қарамасдан 23 миллион кишидан ошганлигини кўришимиз мумкин.
Дастурий маҳсулотлар ва хизматлар експорти ҳажми 2020 йилда 2019 йилга нисбатан икки баробарга ўсганлиги ва натижада бу кўрсаткич 32,1 млн.долларга етганлигини гувоҳи бўлиб турибмиз. Шу сабабли соҳада 560 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши таъминланди десак муболаға бўлмайди.
Ахборот технологиялари тармоқларининг ривожланиши мамлакатимизда алоқа хизм атлари тармоқларини рақамлашган тизимга ўтказиш бўйича босқичма-босқич амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар билан ўзаро боғлиқдир. Мамлакатимизнинг халқаро интернет тармоғига уланиш қобилияти 200 Гбит/с ни ташкил этиб, коммуникасия марказлари тармоқлари орқали 750 Гбит/с тезликда интернет тармоғига чиқиш имконияти яратилди. 2020 йилда операторлар ва провайдерларга интернет хизматлари учун таъриф ўтган йилларга нисбатан 34 фоизга арзонлаштирилди.
Юқоридагилардан хулоса қилиб, мамлакатимизда алоқа хизматлари кўрсатувчи барча соҳаларга инновасион жараёнларни тадбиқ этиш, уларни ривожлантириш, бошқаришни назорат қилиш, ҳамда инновасион жараёнларни баҳолаш услубларини ишлаб чиқиш билан бирга уларни самарадорлигини ошириш масалалари ҳал этиш ушбу соҳанинг ривожланишида муҳим аҳамиятга ега деб ҳисоблаймиз.
Бундан ташқари, “синергетик самара” орқали ускуналарга ва дастурий таъминотга, масалан биллинг83га, електрон платформага инвестицияларни тежашга еришиш мумкин. Алоқа хизматлари соҳасининг ривожланиши алоқа тармоқлари ва хизматларининг конвергенсияси асосида алоқа хизматлари бозори мижозларининг сонини оширади ва еҳтиёжларини тўлиқроқ қондиради ҳамда янги хизмат турларига барқарор ўсиб бораётган талабни келтириб чиқаради.
Алоқа хизматлари соҳасининг янги технологиялар, яъни инфокоммуникация84ларга таъсири нархнинг доимий пасайишига, хизмат сифатининг ортишига хизмат қилади. Еътиборли томони, битта рақамли каналнинг нисбий нархи ўтган асирнинг 90-йиллари бошидан буён бир неча баравар камайган, бу еса алоқа хизматлари тарифларини маълумотларни узатиш масофасига боғлиқ бўлмаган ҳолда пасайишига олиб келади. Маҳаллий телефон тармоқларида юқори қувватли рақамли автомат телефон стансияларини қуриш, унга ўхшаш стансияларга нисбатан битта рақамнинг нархини 40-50 фоизгаарзонлашишига олиб келади.
Бизнинг фиримизча, алоқа хизматлари кўрсатиш тизимида харажатларни оптималлаштириш орқали сифатни таъминлашнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлиши лозим ( 3.2.1 – расм).



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling