Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


Алоқа хизматлари соҳасида конвергенсийага асосланган рақамли хизматлар имконийатларини ошириш йоъллари


Download 1.14 Mb.
bet33/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

3.2. Алоқа хизматлари соҳасида конвергенсийага асосланган рақамли хизматлар имконийатларини ошириш йоъллари
Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида алоқа хизматлари нафақат, тобора кўпайиб бораётган ахборот оқимларини узатиш воситасига айланмоқда, балки телекоммуниксия воситаларидан фойдаланган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар: електроалоқалар, ахборот технологиялари ва бир қатор хизматлари тизими (КиберПочта®, Кибер-Пресс@) тармоқларининг кириб келиши ва ички умумийлигига асосланган сифат жиҳатидан янги тармоқ тузилмасига айланиб бормоқда. Бу жараён “конвергенсия” (яқинлашув, қўшилиш) деб номланади ва у иқтисодиётда янги тармоқнинг – алоқа хизматлари соҳалари ва турларининг шаклланишини ва узлуксиз фаолият юритишини белгилаб берди.
Мамлакатимиз иқтисодиётини рақамлаштириш, шафофлигини таъминлаш, рақобат муҳитини яратиш учун амалда бўлган шахсий компютерларнинг универсал абонент қурилмаларига айланиши ва маълумотлар манбаларига уланишга бўлган еҳтиёжнинг ошиб бориши алоқа хизматларидан фойдаланишга бўлган еҳтиёжни оширмоқда.
Юқоридаги маълумотларга таянган ҳолда конвергенсияга асосида, алоқа хизматлари соҳасини ривожлантиришнинг барча жиҳатларини, жумладан, хизматлар, тармоқлар, ускуналар, технологиялар ва експлуатасияни Янги Ўзбекистон талаблари доирасида янгилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишни тақазо етади.
Алоқа хизматлари соҳасининг кенг кўламли жорий етилиши натижасида гибрид, конвергент маҳсулот ва хизматларни яратиш учун шарт-шароит яратилди. Бунда, нафақат, уларнинг таркибий елементларининг хусусиятлари, балки “синергетик самара”80 деб аталадиган хусусият намоён бўлди ва ҳар бир алоҳида алоқа хизматларининг имкониятлари ортди. Натижада анъанавий хизматларнинг истеъмол хусусиятлари сезиларли даражада камайди ва уларнинг тубдан янгу турлари яъни, рақамли хизматлар пайдо бўлди.
Шунингдек маҳаллий сўзлашувлар билан чекланиб қолмасдан, сўзлашувларни ёзиб олиш, хабарномалар жўнатиш, матнли, видео ва аудио хабарномаларни жўнатиш, виртуал қўнғироқлар, рақамли қўнғироқларни амалга ошириш хизматлари йўлга қўйилганлиги алоқа хизматларининг кескин ривожланганлигидан далолат беради.
Алоқа хизматлари соҳасининг бир бўғини ҳисобланган конвергенсияга асосланган хизматларнинг “ютуқли” жиҳатларига мисол тариқасида мултимедия коммуникасия хизматларини келтириш мумкин, хизмат кўрсатиш жараёнида маълумотларни узатишда овозли, видео, график ва товушлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Бугунги рақамли иқтисодиёт шароитида корпоратив алоқа тизимлари, масалан, електрон банкинг, електрон тижорат ва бошқа хизмат турларини тақдим этувчи интернет тармоқларининг ривожланиши замон билан ҳамнафас тарзда амалга оширилмоқда.
Маълумотлар таҳлили натижасида ИП-телефон деб номланувчи замонавий телефон хизматларидан фойдаланиш анъанавий телефон хизматларидан фойдаланиш имкониятларига нисбатан ўн баробар ва ундан кўп самарага ега еканлиги исботланди.
Замонавий телефон хизматлари ва анъанавий телефон хизматлари тармоқларининг мобил тармоқлар конвергенсиясига муаммосиз мурожаати мижозлар учун кутилган натижани беради. Бундай конвергенсия провайдерлар ва операторлар хизматларини кенгайтирилган қўламини ишлаб чиқиш ва янги мижозларни жалб қилиш орқали қўшимча даромад олиш ҳисобига рақобатбардош тизимни яратиш имконини беради. Шу билан биргаликда анъанавий телефон хизматлари ва мобил тармоқларнинг конвергенсия хизмталари бажарадиган вазифаларни бирлаштириш ҳисобига умумий харажатларни камайтиришга, кўрсатилаётган хизмат турларининг фаоллашувига, ходимлар хизматидан самарали ва унумли фойдаланишга сабаб бўлади.
2021 йил бутун дунёда рақамли иқтисодиётни ривожланиши билан белгиланмоқда. Рақамли иқтисодиётни ривожланиши иситеъмолчилар талабини тўлиқ қондириш ва иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларида меҳнат унумдорлигини икки марта кўпайтириш имконини беради. Масалан, мамлакатда олиб борилаётган електрон тижорат товарлар ва хизматлар реализасиясини тезлаштириш асосида кўтилаётган инқирозларни олдини олиш имконини беради, яъни кундан – кунга оммалашиб бораётган виртуал тўловлар тизими товар айланишини тезлаштиради ва шу билан биргаликда интернет тизими орқали ўзини намоён қилиб турган интернет реклама еса ўз навбатида реклама аудиториясини бутун дунё миқёсида кенгайтириш ва намойиш қилиш имкониятини яратади.
Рақамли технологияларнинг ривожланиши билан бугунги кунда иш билан бандликни таъминлашнинг янги йўналишлари пайдо бўлмоқда. Иш берувчилар ихтиёрий равишда ҳамда ўз хоҳиш истакларидан келиб чиқиб, ходимларни ишга ёллаш имкониятларига ега бўлмоқда бунда ходимнинг географик жойлашуви ҳамда вақтдаги фарқ аҳамиятга ега емас. Ходимлар ахборот технологиялари, интернет, мобил алоқа ёрдамида масофадан туриб ўз вазифаларига бажаришга қодир бўлмоқдалар. Иш давомида уйдан чиқмасдан туриб, ҳар қандай белгиланган вазифаларни бажариш имконига егалар.
Рақамли иқтисодиёт шароитида алоқа хизматлари бозори жаҳон иқтисодиётининг шиддат билан ривожланиб бораётган тармоқларидан бирига айланди.
Алоқа хизматлари иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бирига айланиши, унга боғлиқ бошқа соҳаларнинг ривожланиши учун замин яратмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, ахборотлар айланмасида иштирок этувчилар сони кўп ва ахборот хизматлари кенг тарқалган бозорларда рақамли иқтисодиёт жадал суръатларда ривожланишда давом етмоқда.
Алоқа хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг асослари:

    • алоқа хизматларининг янгиланган номенклатурасини тайёрлаш;

    • жаҳон ҳамжамияти доирасидаги янги алоқа ва ахборот хизматлари билан қамраб олиш;

    • алоқа ахборотлаштириш инфратузималарини глобаллашуви учун телекоммуникасия соҳасида иқтисодий ва техник-технологик ресурслардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш;

    • ахборот технологиялари ҳамда електрон алоқа тармоқлари тизимини такомиллаштириш бўйича енг самарали йўлларни излаб топиш.

Алоқа хизматлари тизимини ривожлантиришда қуйидаги омилларга алоҳида еътибор қаратиш зарур, бунда:

    • почта алоқаси обектларида замонавий, шу жумладан “Гибрид почта” хизматини ривожлантириш ва иш унумдорлигини ошириш.

    • даврий матбуот нашрларга “Интернет обуна” хизматини йўлга қўйиш.

    • мамлакат миқёсида електрон тижорат бозорини ривожлантириш мақсадида “Миллий онлайн савдо майдончаси” електрон версиясини ишга тушириш.


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling