Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


-расм. Аҳолига алоқа хизматлари кўрсатиш тизимида харажатларни оптималлаштиришнинг устувор йўналишлари85


Download 1.14 Mb.
bet36/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

3.2.1-расм. Аҳолига алоқа хизматлари кўрсатиш тизимида харажатларни оптималлаштиришнинг устувор йўналишлари85
Ушбу хизмат турлари абонент томонидан бепул ёки қўшимча хизмат евазига тақдим етилиши мумкин. Алоқа хизматларининг оммалашиб бораётганлиги, мобил алоқа тизимида тижорат ҳажмининг ошиши ҳамда жойлашув хизматларининг тарқалиши билан боғлиқдир. Янги хизмат турлари иқтисодиётни ривожлантиради, алоқа хизматлари корхоналарининг бозордаги рақобатбардошлигини таъминлайди, шу билан биргаликда алоқа корхонасига капитални жалб қилади ва бунинг натижасида янги иш турлари билан биргаликда янги иш ўринларининг яратилишига ҳам имкон беради.
Янги хизмат турлари ва янги техника-технологияларнинг мувоффақиятикалити – бу ахборотларни тақдим этишда тезлик, аниқлик, хавфсизлик ва маълумотнинг бутунлигидир. Буларнинг ҳаммаси биргаликда янги авлод хизматлар бозорини ривожлантиришнинг асосий омиллари бўлиб хизмат қилади:

  • истеъмолчиларга кўрсатилаётган алоқа хизматлари ва ушбу хизматларга индивидуал еҳтиёжларни қондириш имконияти;

  • истеъмолчилар учун тушунарли ва рақобатбардош таърифлар;

  • мижозлар учун ҳамёнбоп нархлар ҳамда фойдаланиш учун терминалларнинг кенг ассортименти;

  • ҳудудларни қамраб олишдаги асосий муаммолар.

Янги авлод хизматлар бозорини ривожлантиришда – қўшимча фаолиятни амалга оширишдан манфаатдор бўлган тадбиркорлар гуруҳини ташкил этиш муҳим вазифа бўлиб ҳисобланади. Алоқа хизматлар бозорини техник-иқтисодий янгилаш ҳамда модернизация қилиш бўйича узоқ муддатли лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган “Стратегик ҳамда институционал ҳамкорлик”ка аста-секинлик билан босқичма-босқич ўтиш лозим. Кўп тизимли алоқа хизматларини бошқариш орқали аҳоли вақтини тежаш, истеъмол тўловларини уйдан чиқмасдан туриб амалга ошириш, етказиб бериш хизматларини амалга ошириш, транспорт хизматларини кўрсатиш тизимида йўл кира ҳақларини пластик карталари орқали амалга ошириш, алоқа хизматларини кўрсатувчи субектлар учун исломий кредит ресурсларини жалб қилиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашга ўтишни англатади.
Бизнинг фикримизча, мамлакатнинг алоқа хизмат кўрсатиш тизимига нисбатан кластерларни яратиш жараёнларининг асосий босқичлари ва хусусиятлари қуйидагилар:

  • истиқболли инвестисияларни киритишни тўғри танлаш;

  • ишонч ва ўзаро ёрдам муҳитини яратиш;

  • кластерларни ривожлантириш учун исломий кредитларни жалб қилиш ва ўз-ўзини бошқариш тизимига ўтиш;

  • алоқа хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш.

Мамлакатимизда алоқа хизмати кўрсатиш кластери режасини амалга ошириш учун ташкил етилиши қуйидаги расмда кўрсатилган. (3.2.3-расм)
Бундай лойиҳалар алоқа хизматларининг, нафақат, иқтисодий самарадорлигини оширишга, айни пайтда социал самарадорлигига қаратилган. Бунда хизматлар хажмини кўпайтириш, айни пайтда фуқароларнинг яшаш шароитлари учун қулайликларини ошириш. Янгидан киритилган технологияли компаниянинг операцион фаолиятида ва бошқарув компаниялари ривожланиши учун янги йўналишларда ўзлаштирилиши тахмин қилинмоқда. Кластернинг узоқ муддатли стратегик ривожланиш лойиҳаларини амалга ошириш учун “йиллик иш режалари” ишлаб чиқилади, унда белгиланган мақсадларга еришишда ютуқларни тавсифловчи аниқ миқдорий кўрсаткичлар кўрсатилади. Алоқа хизмати гуруҳининг иштирокчилари ушбу кластер тизимини янада ривожлантириш ва уларни муваффақиятли амалга ошириш бўйича йиллик режаларни ишлаб чиқиш имкониятига ега бўлади.




Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling