“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ
60
муддатдан олдин битиши мумкин, лекин кўп ҳолларда алоҳида чокларнинг (тож, сагитал ва
ҳ.к.) битиши кузатилади. Бунда калла суяги деформацияланади.
Краниосиностозда юқорида айтиб ўтилган суяк деформацияларидан ташқари бош мия
жарохатланиши белгилари хам кузатилади. Бош мия жарохатланиши белгилари авваламбор
бош суягининг бир нечта чокининг битиши пайтида намоён бўлади. Бунда ўсаётган бош мия
хажми ва калла суяги ўлчамлари орасидаги номувофиқлик натижасида жарохатланиш
даражаси кескин тус олиши мумкин. Касалликнинг клиник кечиши бош ичи гипертензияси
белгилари, яъни бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, кўришнинг пасайиши, кўз
тубида
димланиш каби белгилар билан намоён бўлади. Краниографик текширганда
краниосиностозга хос бўлган белгилар: чоклар ва ликилдокларнинг битиши, ҳамда бармоқ
излари симптоми аниқланади ҳамда кенг тарқалган жарроҳлик йўллари билан даво чоралари
қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: