“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

Каримова Муниса Юсуфалиевна,
Абдуғаниева Саида Абдурашид қизи
Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти
Тиббий педагогика ва даволаш иши факультети 
2-босқич талабалари
 
Аннотация: Жигар циррози – бу сурункали касаллик, вақт ўтган сари аъзо тўқимаси 
қайта тиклаб бўлмайдиган ўзгаришларга учраб, емирилиб боради. Емирилган ҳужайралар 
ўрнини чандиқ бириктирувчи тўқима эгаллайди. Шу тариқа аста-секинлик билан жигар ўз 
вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатга тушиб қолади. 
Калит сўзлар: латент(яширин), коагулограмма, вирусли гепатит, анемия. 
 
Мавзунинг долзарблиги: Бу хасталик бемор одамга дастлабки босқичларда 
сезиларли ноқулайликлар туғдиради, охирги босқичларда эса оғир ўлимга олиб келади. 
Жараённи афсуски орқага қайтаришнинг иложи йўқ, лекин сифатли ва ўз вақтида 
кўрсатилган тиббий ёрдам касалликнинг ривожланишини тўхтатиб туришнинг иложиси бор. 
Шу сабабли касалликка эрта ташхис қўйиш ва олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. Жигар 
циррози аломатлари хасталикнинг турли босқичларида турли туман кўринишда намоён 
бўлади. Уларни ўз вақтида пайқаш ва шифокорга мурожаат этиш инсон ҳаётини сақлаб 
қолиши мумкин.
Ҳар доим ҳам циррознинг илк босқичларида, касаллик белгиларига қараб 
ташхис қўйишнинг иложи йўқ. Чунки 20 % ҳолатларда хасталик латент (яширин) кўринишда 
кечади ва ўзини ҳеч қандай намоён қилмайди. Ундан ташқари яна 20% беморларга анча кеч 
фақат ўлимидан сўнггина ташхис қўйилади. Шундай бўлса ҳам қолган 60% беморларда 
хасталик ўзини илк босқичларда намоён қилади ва ташхис қўйишга имкон беради.
Айрим 
ҳолларда хасталик дарров ўткир кўринишда, ҳеч қандай аломатларсиз бошланади. 
Мақсад: Ўзбекистонда жигар циррози билан хасталанган беморларга олдиндан 
ташхис қўйиш, бу касаллик билан оғриш хавфини олдини олиш ҳамда камайтириш. 

Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling