“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

Материал ва методлар: Бундай жиддий ташхисни шифокор беморни кенг кўламли 
текширувдан ўтказмасдан қўя олмайди. Аввало, бемор биокимёвий таҳлилга қон топшириши 
керак бўлади. Агар натижалар шифокорни хавотирга солса, у беморни чуқурроқ кўрикдан 
ўтказишга юборади. 
Коагулограмма қон ивиш тизимида муаммолар бор ёки йўқлигини кўрсатади. Умумий 
қон таҳлилида гемоглобин миқдори ўлчанади, кўпинча, жигар циррози билан оғриган 
беморларда гемоглобин миқдори камайган бўлади. Анемия – кам қонлик аниқланади. Бундан 
ташқари, лейкоцитлар ва тромбоцитлар сони сезиларли даражада камайган бўлади. 
Касалликнинг вирусли табиатини тасдиқлаш ёки инкор қилиш мақсадида, гепатит – А, Б, C, 
Д ва Г га текширилади. Ошқозон-ичак трактидан яширин қон кетаётганлигини текшириб 
кўриш учун таҳлилга нажас топширилади.
Бундан ташқари, қорин бўшлиғининг барча 
аъзоларини ва органнинг портал томирларни ултратовуш текширувидан ўтказилади. Астит 
ва талоқнинг катталашгани аниқлаши муҳим аҳамиятга эга. Ташхисни аниқлаштириш ва 
касалликнинг босқичини аниқлаш мақсадида органнинг биопсияси тайинлади. Керак бўлса, 
шифокор беморни жигар синтиграфиясига ёки КТ текширувига юборади. Беморларнинг 
кўпчилиги, шифокорнинг даҳшатли ташхисини эшитгандан сўнг, касалликдан бутунлай 
қутулиш мумкинми деган саволни беради. Замонавий тиббиётда афсуски бундай имкониятга 
ҳозирча эга эмас. Тўлиқ тузалиб кетишнинг бирдан бир имкони, янги донор аъзони кўчириб 
ўтказишдир. 


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
82 
Натижа: Циррознинг компенсацияланган босқичидаги беморларда хасталик сабаби 
аниқланди ва уни бартараф этишга қарши чоралар кўрилади. Масалан гепатитга қарши 
дорилар тайинланади ёки алкоголизмдан қутулишига ёрдам берилади. 
Бемор аниқ бир парҳезга риоя қилиши зарур, диета таркибида етарли даражада оқсил 
ва углеводлар бўлиши шарт. Алкогол ва зарарли маҳсулотлар бутунлай истеъмол қилмаслик 
керак. Барча дори воситалари фақат шифокор тавсияси билан қўлланилади.
Мутахассис 
томонидан 
гепатопротекторлар, 
урсодеоксиколик 
кислота, 
нитратлар 
ва 
б-
адреноблокерларни тайинланиш мумкин. 
Хулоса: Жигар циррози – жигар ҳужайраларининг сурункали зарарланиши ва ўлиши 
ҳамда уларнинг аста-секин бириктирувчи тўқималар билан алмашиниб қолиши. Бунда 
жигарнинг тузилиши ва фаолияти ҳам издан чиқади. Жигар циррози секин ривожланадиган 
сурункали касаллик ҳисобланади. Жигар вирусли гепатит билан оғриганда ўз вақтида 
шифокорга мурожаат қилинмаса, даволаниш кеч бошланса, мутахассис маслаҳатларига амал 
қилинмаса ва парҳез бузилишига йўл қўйилса, хасталик зўрайиб кетиб, беморнинг аҳволи 
оғирлашади. 
Касаллик авж олган пайтда бемор ҳеч қандай жисмоний иш қилмай, руҳан тинч 
бўлиши керак, спиртли ичимликлар ичиш қатъий ман этилади. 

Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling