“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ
89
39 ёшгача беморлар орасида бир ва икки марта (30-35%), 40-49 ёшдаги аёллар 5марта (40-
45%) ва ундан кўп тиббий абортни бошидан кечирган.
Олинган натижаларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, мастопатия чалинган
аёлларда эндокрин тизими, пешоб-таносил тизими, овқат ҳазм қилиш тизими, қон ва қон
ҳосил қилувчи аъзолар ҳамда асаб тизими ва сезги аъзолари касалликлари кенг тарқалган
бўлиб, Л.М.Бурдинанинг(1996;1999) тадқиқот натижаларига мос келади. Л.М.Бурдинанинг
маълумотига кўра, мастопатиянинг ҳар хил турлари билан оғриган 64%ида қалқонсимон без
патологияси аниқланган. Шунинигдек пешоб-таносил аъзолари яллиғланиши мастопатия
ривожланиш хавфини 3,8мартагача ортишига сабаб бўлиши олим томонидан таъкидланган.
Хулоса:
1. Мастопатиянинг қурбонлари орасида бўлмаслик учун, маммологда даврий равишда
кўкракни текшириб туриш лозимдир (чунки, айнан мазкур мутахассис сут безларининг
профилактик кўриклари билан шуғулланади). Шунингдек, бир ойда камида бир марта ўз-
ўзини текшириш зарур бўлади. Агар аёлда ҳайз кўриш цикли давом этаётган бўлса, кўкракни
тахминан циклнинг 5-10 кунида текшириш лозим бўлади. Аёлда ҳайз кўриш тугаган бўлса,
текширишни ҳар бир ойнинг белгиланган аниқ бир кунида ўтказиш зарурдир.
Мастопатиянинг белгиларига бир оз шубҳа қилинганда, зудлик билан мутахассисга
мурожаат қилиш керак бўлади.
2. Соғлом турмуш тарзини олиб бориш тавсия қилинади:
а) меҳнат ва дам олишнинг рационал режими; б) адекват жисмоний юклама; в)
суткасига 7-8 соат тўлақонлик уйқу; г) сут бези патологиясининг вужудга келишида
қўшимча хавф солувчи алкогол, ва энг асосийси, чекишдан ўзини тийиш лозимдир.
3.Мастопатияга чалинган аёлларда пешоб-таносил аъзолари касалликлар (жинсий
аъзолар
яллиғланиши18,5%),
эндокрин
тизими
касалликлари(қалқонсимон
без
гипофункцияси15,1%), овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари(жигар ва ўт қопи
яллиғланиши 9,7%),қон ва қон ҳосил қилувчи аъзолар касалликлари(темир танқислиги
анемияси 9,4%) ҳамда асаб тизими ва сезги аъзолари касалликлари (7,4%)кенг
тарқалган.Шунинг учун
аёлларда мастопатиянинг бирламчи ва иккиламчи профилактикасини режалаштириш
ва амалга оширишда кичик тос соҳасидаги яллиғланиш жараёнлари, гинекологик
касалликлар, қалқонсимон без касалликлари олдини олишга ҳамда соғлом турмуш тарзи
кўникмаларининг шаклланишига алоҳида эътибор бериш зарурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |