“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
199 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.М.Э.Умархужаев. Умумий тилшунослик.Андижон,“Андижон”нашриёти. 2010 
2.Ш.С.Алимов. Замонавий ўқитиш технологиялари фанидан маьрузалар курси. Андижон, “Андижон” 
нашриёти. 2009 
3.К.Тургунбоев, А.Ризаев. Замонавий педагогик технологиялар. Андижон, “Андижон” нашриёти. 2008 
4.www.grammar.uz 
5.www.teachingmethods.com 
6.www.stylistic.uz 
 


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
200 
ТАРЖИМАДА ПАРАЛИНГВИСТИК ВОСИТАЛАРНИНГ 
АҲАМИЯТИ 
 
Хамдамова Мунира 
АДУ филология факульети ўзбек тили йўналиши 
Илмий раҳбар: Ҳафиза Зокирова 
munira1226@mail.ru
 
 
Маълумки, ҳар қандай адабиёт ўзга миллат адабиёти билан чамбарчас алоқада 
яшайди. Бу алоқанинг мустаҳкамлигини эса оригинал таржима маҳсулотлари ташкил этади. 
“Таржимага вербал коммуникациянинг алоҳида кўриниши сифатида қараш, бир томондан
маълум тил ёрдамида содир бўлувчи мулоқот сингари унда ҳам асосий аҳамият структура ва 
тилнинг вазифа қонунларида ётишини аниқлашга, бошқа томондан, фойдаланилаётган 
тилнинг тиллараро коммуникация жараёнидаги специфик ўзига хосликларни намоён этишга 
имкон яратиб беради” [1,29]. 
Бир асар таржимаси адабий жараёнда муҳим ва аҳамиятли ўринга эга. Бадиий асарда 
ифодаланган ҳар бир детал, образ, воқеа-ҳодисанинг муаллиф кўзлагандек бошқа тилга 
таржима қилиб, етказиб бериш эса таржимоннинг маҳоратига боғлиқ. Шундай экан
таржимон томонидан ўгирилаётган асардаги ҳар бир лисоний бирлик ўзига алоҳида 
эътиборни талаб этади. Немис ёзувчиси Иоганнес Бехер таъкидлаганидек: “…аҳамиятли 
миллий адабиёт яхши таржима адабиётисиз ақлга сиғмайди. Таржиманинг юқори 
маданиятини яратиш ушбу миллий адабиётнинг ўсишига ва ўзининг миллий характерини 
намоён этишига имкон яратади” [2, 63]. “Барча тиллар маданий-тарихий мазмун билан 
безалган, негаки, маданиятнинг асоси, шарти, маҳсули ҳисобланмиш ўз предмети – тилига 
эгадирлар” [3,8]. Тиллар системасида мавжуд бўлган паралингвистик воситалар, аввало, ўша 
тил вакиллари ҳисобланувчи миллат-элатнинг маданияти ҳақида маълумот берадилар. 
Новербал воситалар орқали персонажларнинг характери очиб берилади ва, шубҳасиз, 
таржимон ушбу жиҳатларни кўздан қочирмаслиги даркор.
Абдулла Қаҳҳорнинг “Синчалак” асари ўз ичига турли характерологик вазиятларни
ҳолатларни жам қилади. Ушбу қиссада учрайдиган новербал коммуникация шаклларини рус 
тилидаги вариантлари билан солиштирамиз. “Саида у одамдан ҳар нима кутиш мумкин 
деган маънода жилмайиб бош чайқади.” (6-б.)
̶ “Теперь Саида поверила: от такого 
человека, как Каландаров, можно было ожидать чего угодно.”  
Ушбу гапни бир-бирига 
солиштиришда ҳар бир миллат маданияти ўзига хос эканлиги яққол кўзга ташланади. Бош 
чайқамоқ кинемаси остида “ишонмоқ”, “қўллаб-қувватламоқ” маънолари мавжуд ва рус 
тилига қилинган таржимада ҳам ушбу новербал воситанинг мазмунини ифодалаб берувчи 
поверить феълидан моҳирона фойдаланилган.
“Саида кўзларини, оғзини катта очиб секин ўрнидан турди, ингичка бармоқлари 
титраб турган иккала қўли билан бошини ушлаб яна ўтирди.” (10-б) ̶ “Саида привстала, 
совсем по-детски, широко раскрыв от изумления глаза и ротобхватила руками голову и, 
можно сказать, упала на стул.” 
Саиданинг Носиров фикрига бўлган реакцияси “ҳайрат”, “ажабланиш” маъноларини 
бериб келади. Ушбу вазиятнинг рус тилида янада бадиий ифодаланиши учун таржимон 
томонидан ибора қўлланилган. “Упала на стул” соматик фразеологизмининг қўлланилиши 
орқали Саида аҳволига урғу берилади ва ўқувчига унинг Носиров таклифига билдирган 
“ҳайратланиш жавоби” ни кўрсатиб беради. Саиданинг кўзларини, оғзини катта очиши

Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling