Хиии бўлим. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғИ


Download 148.97 Kb.
bet3/26
Sana30.04.2023
Hajmi148.97 Kb.
#1417303
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
солик 2022

53-боб. Жами даромад
368-модда. Жами даромад
Агар ушбу бўлимда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жами даромад солиқ тўловчи томонидан ҳисобот (солиқ) даври давомида олинган қуйидаги даромадлардан ташкил топади:
1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун — Ўзбекистон Республикасидаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олинган даромадлардан;
2) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари учун — Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлардан.
369-модда. Жами даромадга киритилмайдиган даромадлар
Қуйидагилар жами даромад таркибига киритилмайди:
1) Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига ва давлат пул мукофотларига сазовор бўлган солиқ тўловчи олган бир йўла бериладиган давлат пул мукофоти ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғаларининг қиймати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофоти ва совғалар;
2) донорлик учун пул мукофотлари, шунингдек тиббиёт муассасаларининг ходимлари томонидан қон олганлик учун олинадиган суммалар;
3) олинган алиментлар;
4) фуқаролар томонидан олинадиган суғурта товони суммалари;
5) қонунчиликда белгиланган миқдорларда ва тартибда тўланадиган стипендиялар;
(369-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) қонунчиликка мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари;
(369-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003-йил 27-мартдаги ПФ-3227-сон “2003-йилнинг 1-апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) давлат пенсиялари, қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга лаёқацизлик нафақаси (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа) мустасно;
(369-модда биринчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 9-ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020-й., 03/20/646/1488-сон — 2020-йил 1-апрелдан эътиборан юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади.)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 13-мартдаги ПҚ-2826-сон “Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори
8) мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари, улар бўйича фоизли даромадлар, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тўловлари.
Қаранг: “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида” Қонуни
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) қонунчиликда белгиланадиган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари, шу жумладан талабаларнинг Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотлари ҳудудида пулли ўқув курсларини, спорт тўгаракларини ташкил этишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлари;
(369-модда биринчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 26-июлдаги ЎРҚ-785-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022-й., 03/22/785/0679-сон)
Қаранг: “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуни
10) Ўзбекистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар томонидан чиқарилган халқаро облигациялар бўйича даромадлар.



Download 148.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling