Ахиллес товони


Download 121.34 Kb.
bet1/7
Sana20.09.2023
Hajmi121.34 Kb.
#1681893
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Заковат луғати


Муҳим атамалар
Ахиллес товони” – (ёки Ахиллес тўпиғи) умумий кучга қарамай, заиф бўлиб йиқилишга олиб келиши мумкин. Мифологик келиб чиқиши жисмоний заифликни назарда тутса-да, ҳалокатга олиб келиши мумкин бўлган бошқа атрибутлар, фазилатлардаги идиоматик иборалар кенг тарқалган.
Дамокл қиличи” милоддан аввалги IV асрда Сиракузада пайдо бўлган. Сиракузалик подшоҳ Тиран давлатни жуда қаттиққўллик билан бошқарган. Унинг Дамокл деган саркардаси бор эди. Дамокл Тираннинг ўрнини эгаллашни мақсад қилади. Тиран эса буни сезиб қолади. Бир куни Тиран саркардаси Дамоклни қиролнинг кийимларини кийдириб, тахтга ўтказади. Дамокл тахтга ўтириб, шундоқ юқорисига қараса, отнинг битта ёлига боғланган катта қилич турганини кўриб, қўрқиб кетади. Шу воқеадан “Дамокл қиличи” деган тушунча пайдо бўлган, яъни давлатни қаттиққўллик билан бошқарадиган диктаторлар ёки автократларнинг тепасида отнинг битта ёлига осилган “Дамокл қиличи” туради. Қилич қачон узилиб кетишини билиб бўлмайди. Диктатор ўз қиличи билан ўлдирилади. Диктатор ва автократда ҳам қўрқув бўлади. “Дамокл қиличи”нинг иккинчи тушунчаси бор, бу жамиятдаги одамларнинг ҳам тепасида отнинг битта ёлига боғланган “Дамокл қиличи” туради дегани маънони беради. Қилич қачон узилиб кетишини ҳеч ким билмайди. Бу эса ўз навбатида қўрқувни ёки цензурани вужудга келтиради.
Толстой велосипеди” – агар инсон бирор нимани ўрганишни хоҳласа ёши улуғ бўлсада ўрганиши мумкин.
Троя оти” – юнон ривоятларига кўра, ёғочдан ишланган улкан от; унинг ичига яшириниб олган юнонларнинг сара аскарлари Трояга кирганлар (қаранг Троя уруши). Трояликлар юнонларнинг бу ҳийласидан ғафлатда қолишган ва шаҳар девори олдида турган отни шаҳарга олиб киришган. Тунда юнонлар отнинг ичидан чиқиб қалъа дарвозасини очганлар ва қолган қўшинни шаҳарга киришига имкон берганлар. “Троя оти” ибораси мажозий маъно (душманни ҳалок этиш мақсадида унга туҳфа бериш) касб этган.
Чехов милтиғи” драматургия принципи, унга кўра ҳикоянинг ҳар бир элементи зарур бўлиши керак ва муҳим бўлмаган элементларни олиб ташлаш керак; ҳикояда ҳеч қачон кейинги воқеаларда рол ўйнамаслик орқали томошабинларнинг умидларини алдайдиган элементлар бўлмаслиги керак. Чеховнинг "саҳнага милтиқ осилган бўлса, у албатта охирида отилиши керак" деган машҳур ибораси бор.



Download 121.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling