Ахиллес товони


Download 121.34 Kb.
bet5/7
Sana20.09.2023
Hajmi121.34 Kb.
#1681893
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Заковат луғати

Прожектор эффекти - бу инсоннинг хатти-ҳаракатлари ва ташқи кўриниши бошқаларга қанчалик сезиларли эканлигини ортиқча баҳолаш тенденциясидан иборат бўлган психологик эффект ҳисобланади. Одамнинг ташқи кўриниши ва унинг ҳаракатларининг кўриниши инсоннинг ўзи томонидан бўрттирилади, гўёки прожектор томонидан ёритилгандек.
«Домино назарияси», «Домино эффекти» - бир давлатда бўлган сезиларли ўзгариш ёки ҳодиса, бошқа қўшни мамлакатларга ҳам ўз таъсирини кўрсатишини билдиради. Худди, навбат билан бир-бирини йиқитиб борган домино тошлари каби. Бу атама совуқ уруш даврида, Ғарб сиёсатчилари томонидан қўлланилган бўлиб, минтақадаги бир давлатнинг социалистик бўлиши, бошқаларни ҳам унга эргашишга етарли эканини ёки аксинча, бир мамлакатда ҳукмрон тузумининг қулаши муқаррар равишда бошқа мамлакатларда ҳам худди шундай тузумнинг қулашига олиб келишини билдирган. Назарияга яққол мисол тариқасида, «Араб баҳори» ни келтириш мумкин.
Мандела эффекти – бу реал фактларга зид бўлган бир нечта одамларнинг хотиралари тасодифидан иборат. Бу нотўғри коллектив хотира билан боғлиқ ҳодиса. 2013-йилда Интернетда кўп сонли одамлар бирданига сиёсий ва давлат арбоби Нелсон Манделанинг ўлимини муҳокама қила бошладилар. Одамлар сиёсатчи 1980-йилларда қамоқда вафот этганига ишонч ҳосил қилишган. Бундан ташқари, улар ҳатто Нелсон Манделанинг ўлими ҳақидаги хабарларни ҳам эслашган. Аслида эса сиёсатчи 1990-йилда қамоқдан чиққан ва 2013-йилда вафот этган. Мазкур сохта коллектив хотирани, шунингдек, бошқа мисолларни тушунтириш учун Фиона Брум „Мандела эффекти“ атамасини киритди. Фиона Брумнинг ўзи Мандела эффекти инсоннинг муқобил реалликка ўтиши натижасида намоён бўлишини таъкидлайди.
Ақлли Ганс эффекти. Ақлли Ганс 20 аср бошида Германияда яшаган ва турли математик амалларни бажара оладиган, мураккаб муаммоларга жавоб топа олади деб ҳисобланган от.
Ушбу от Вильгелм фон Остенга тегишли бўлган. Остен махаллий мактабда математикадан дарс берган. Шунингдек, отларни ўргатиш бўйича ҳаваскор мураббий бўлган.
Ўша вақтларда Дарвин китобларининг кенг тарқалиши хисобидан инсонлар хайвонлар хақида, уларнинг ақлий қобилятлари хақида қизиқа бошлашган эди.
Фон Остен Гансга қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш, сана ва вақтни айтиш, Немисчани тушунишни ўргатганини таъкидлаган. Масалан, агар у отдан:" 12+12 нечи бўлади" деб сўраса от 24 марта туёғини ерга урган. Остен мамлакат бўйлаб Ганс билан юрган ва отни "қобилятларини" оммага намойиш қилган.
Олимлар Ақлли Гансга қизиқа бошлашди. Хўш, Ганс хақиқатда ақллими ёки нимадир ёлғон бормиди?
Психолог Карл Стампф бир гурух одамларни ўрганиш жараёнига жалб қилади. Унинг ёрдамчиси Оскар Пфангст асосий текширувчи эди.
От хўжайинини кўриб турган холатда деярли хамма вақт тўғри жавоб берар эди, кейин хўжайини кўрсатмай бошқа савол берувчи билан юзма-юз қолганда хам деярли хамма саволга тўғри жавоб берар эди, демак хўжайини томонидан нимадир белги ёки ёрдам аломати бўлмаган.
Юзма-юз холда берилган саволларнинг 89 фоизига, савол берувчини кўрмаган холатда эса бор йўғи 6 фоизига тўғри жавоб берар эди.
Гап шундаки, от ўзига юзма-юз ўтирган инсоннинг харакатини хис қилар, тўғри жавобга яқинлашган сари инсондаги ўзгаришларни сезар эди ва кутилган вариант чиққач инсондаги ўзгаришга қараб харакатини тўхтатар эди(масалан, юқорида берилган мисолни олсак, 24 га етгач савол берувчи оғзини қимирлатиб санашдан тўхтаган ёки қанақадир эмоционал холат кузатилган ва х.к.з). Бор гап шу эди. От хеч қанақасига математикани билмас, шунчаки савол берувчининг реаксиясига кўра харакат қилар эди. Ха у ақлли бўлган, лекин эгаси айтганчалик эмас).
Шундай қилиб, Ақлли Ганс эффекти бу-Психологияда қўлланиладиган бу термин, хеч қандай сигнал, ишорасиз хам хайвон ёки инсон сиз нимани хоҳлашингизни тўғри сезган ҳолатини ифодалашда ишлатилади.


Download 121.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling