Ахиллес товони
Синдромлар Париж синдроми
Download 121.34 Kb.
|
Заковат луғати
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диоген синдроми ёки қарилик синдроми
- Капгр синдроми
- Котар синдроми
- Савант Синдроми
Синдромлар
Париж синдроми – Францияга ташриф буюрадиган сайёҳларда (асосан японларда) учрайдиган руҳий бузилиш. Синдром 1986-йилда Францияда ишлайдиган япон психиатри Хироаки Ота томонидан аниқланган. Стендал ва Қуддус синдромларига ўхшайди. Ҳар йили камида 12 япониялик сайёҳ Франция пойтахтига ташриф буюрганидан сўнг психологлар ёрдамига мурожаат қилишади. Жабрланганларнинг аксарияти уларнинг ҳафсаласи пир бўлишига маҳаллий аҳолининг нодўстона хатти-ҳаракати сабаб бўлган деб ҳисоблайди. Беморларнинг учдан икки қисми бир неча психотерапия машғулотларидан сўнг тикланади. Қолганлари узоқ даволаниш курсларига муҳтож бўлиб, кўпинча оғир психоз ташхисини оладилар. Диоген синдроми ёки қарилик синдроми, руҳий касаллик бўлиб,1966-йил алоҳида синдроми сифатида тан олинган. Синдромнинг ўзига хос хусусиятлари, булар, ўзига нисбаттан ўта бепарволик, ижтимоий изоляция, бефарқлик, кераксиз нарсаларни тўплаш ва йиғиш, шунингдек уят тушунчасидан холилик. Капгр синдроми, шунингдек танимаслик тан олмаслик, шубҳаланиш синдроми - руҳий касаллик бўлиб, бу синдромга чалинган бемор, атрофдаги яқинлари (эр, хотин, ота-онаси ва бошқалари) бошқа ўхшаш эгизаги (клон) билан алмашганига ишонади ва яқинларидан шубҳа қилади ёки бегона одамни, ўз қариндошидан бири сифатида кўради. Шунингдек, бемор бирор ёмон ишга ўзи қўл уриб, бу ишни ўзига ўхшаш (эгизак) бегона одам қилган деб даъво қилиб, тан олмайди. Котар синдроми, шунингдек тирик мурда синдроми - камдан-кам учрайдиган руҳий касаллик бўлиб, бу синдромга чалинган бемор, ўзини ўлган ёки табиий ўлдириб бўлмас, мавжуд бўлмаган, танасида қон ва аъзолари мавжуд эмас дея ҳисоблайди. Бу синдромга чалинганларнинг 45 % ўзини мавжуд эмас деб, 55 % ўзини ўлмас деб ҳисоблайди. Савант Синдроми – ривожланиш нуқсони (аутизм ёки интеллектуал нуқсони) бўлган инсон, маълум бир чегараланган соҳаларда (математика, мусиқа каби) ўзига хос махоратга эга бўлишига нисбатан қўлланилади. "Ёмғир одам" фильми бош персонажларидан бири Раймон Баббитда ушбу синдром бор эди. АҚШда яшовчи Ким Пеек фотографик хотира, гипертемнезия, синестезия қобилятларига эга бўлган ушбу инсон (аутизм бўлган) Баббит учун прототип қилиб танлаб олинган. Download 121.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling