Ахиллес товони


-кадр ҳақида эшитганмисиз?


Download 121.34 Kb.
bet6/7
Sana20.09.2023
Hajmi121.34 Kb.
#1681893
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Заковат луғати

25-кадр ҳақида эшитганмисиз?
1957 йил, Нью-Жерси, «Пикник» фильмининг намойиши жараёнида Джеймс Викери исмли шахс антиқа тажриба ўтказади. Тажрибада «Пикник» киносида қўшимча проектор орқали 1 сонияда 24 + 1 кадр кўрсатилади. Ана шу 25 кадрда икки хил сўзлар ёзилган эди : «Cоcа Cоlа» ҳамда «Поп корн енг». Ушбу кинони айнан шу усулда ўша йилнинг бутун ёзи давомида намойиш этилгач Cоlа савдоси 17%га, Поп корн савдоси 50% га ошгани қайд этилади. Кейинчалик айнан ушбу фаолият ортидан ушбу инсон ўзининг шахсий реклама компаниясини очади. Аммо бугун ҳар қандай кино ёки сериаллар, видеолавҳалар 1 сонияда 24 тадан кўп кадрга эга бўлиши мумкин эмас. Ва бу кўпгина давлатларда қонун билан таъқиқлаб қўйилган.
Аввало инсон кўзи бир сонияда 24 та кадрни илғай олади деган фикрга тўхталсак. Бу фикр қисман тўғри, бироқ аслида инсон кўзининг бир сонияда илғай оладиган кадрлари сони суратларнинг аниқлигига ҳамда ҳаракатнинг тезлигига боғлиқ. Баъзи бир ҳолларда инсон 1 сонияда 26 кадрни илғай олиши мумкин, баъзи бир ҳолларда фақатгина 20 та кадрни. 24 кадр ибораси ўртача ҳисобдан келиб чиққан. Ушбу «фокуснинг» сири шундаки, 25-кадр инсоннинг онгига келиб тушмайди (чунки уни кўра олаймиз) ва тўғридан-тўғри онг остига (хотирага) келиб тушади. Мия эса кейинчалик бу хотирадаги ахборотдан фойдаланади. Қисқа қилиб айтганда узоқ ва катта миқдордаги 25-кадр эффекти таъсирида инсон онгини қисман бошқаришга эришиш мумкин. Энг хавфли жиҳати бундан инсоннинг ўзи мутлақо бехабар бўлади. Шу жиҳатдан 25 кадр оммавий, пассив гипнозга ўхшаб кетади.

Қонунлар
Мёрфи қонуни: Бирор нарсадан қанчалик қўрқсангиз, унинг содир бўлиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.
Кидлин қонуни: Агар сиз муаммони ўзингиз учун аниқ белгилаб олсангиз, демак муаммонинг ярми ҳал этилган ҳисобланади.
Гилберт қонуни: Ишдаги энг катта муаммо шундаки, ҳеч ким сизга нима қилиш кераклигини айтмайди.
Уолсон қонуни: Агар сиз доимо маълумот ва интеллектни биринчи ўринга қўйсангиз, пул сизга келади.

Download 121.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling