Ахиллес товони


Download 121.34 Kb.
bet4/7
Sana20.09.2023
Hajmi121.34 Kb.
#1681893
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Заковат луғати

Стокголм синдроми психологияда машҳур атама бўлиб, қўлга олиш, ўғирлаш ва фойдаланиш жараёнида жабрланувчи ва тажовузкор ўртасида юзага келадиган ҳимоя ва онгсиз травматик алоқани, ўзаро ёки бир томонлама ҳамдардликни тавсифлайди.
Парадокслар
Ахиллес ва тошбақа парадокси. Қадимги юнон файласуфи Зенон Элейский апорияси. Унга кўра, тез ҳаракатланувчи Ахиллес, хеч қачон, секин ва шошилмай ҳаракатланадиган тошбақани қувиб ета олмайди. Агар ҳаракат бошида, тошбақа, масофа жиҳатдан, Ахиллесдан олдинда бўлса. Айтайлик, Ахиллес тошбақадан ўн марта тезроқ югуради ва ундан минг қадам орқада. Ахиллес бу масофани босиб ўтган вақт давомида тошбақа худди шу йўналишда юз қадам судралади. Ахиллес юз қадам югурганида, тошбақа яна ўн қадам судралади ва ҳоказо. Жараён чексиз давом этади, Ахиллес эса ҳеч қачон тошбақага етолмайди.
Джевон парадокси. Технологик прогресс натижасида ёки хукуматнинг тежамкорлик режими хақидаги қарори ва шу каби вазиятларда ресурснинг янада кўп ишлатилишини ифодалайдиган парадокс. Бунда махсулотнинг тан нархи пасаяди(кам ресурс ишлатилгани, ортиқча қисмлар олиб ташлангани учун) ва бу эса ўз-ўзидан махсулотга бўлган талабни ошириб юборади (арзонлиги сабабли ахоли кўпроқ сотиб олади) бу холатда табиийки тежамкорлик йўқолади (барибир ресурс кўп ишлатилмоқда кўп ишлаб чиқариш учун). 1865 йилда хукумат кўмирдан фойдаланишни камайтириш мақсадида, ёқилғининг алтернатив вариантларидан фойдаланишни йўлга қўйиш учун турли ёқилғи моддалар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Албатта, махсулот тайёрлаш жараёнида заводлар ёқилғи учун кўмир ишлатишлари керак... Бундан ташқари янги чиқарилаётган ёқилғи махсулотлар тан нархи бироз қиммат бўлади ва бунда хам ўз-ўзидан кўмирга талаб ошиб кетади. Уильям Стенли Джевон текширув ўтказиб шуни аниқлайди ва бу холат Джевон парадокси номини олади.


Эффектлар
Доктор Фокс эффекти - психологик эффект бўлиб, бунда маърузани тинглаятган аудиторияга, мавзуга умуман алоқадор бўлмаган ва кераксиз бўлган маълумотларни, ўқтувчининг экспрессивлиги ва бошқаларни ишонтириш қобилияти билан, мавзудаги маълумотлар ростан ҳам шундайлигига ишонтириш ҳисобланади. 1970 йилда, Калифорния университети талабалари орасида тажриба ўтқазилади. Ўзини доктор Фокс деб таништирган бир актёр, маърузани тинглаятган талабаларга, мавзуга умуман ёд ва қарама-қарши бўлган маълумотларни, ўз актёрлик қобилияти билан шундай тушунтирадики, аудиторияда ўтирган талабалар ростан ҳам уларга ўтилган мавзу шундайлиги ва барча маълумотлар тўғри эканлигига ишонишган.

Download 121.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling