- Замонавий макромолекуляр тузилиш назарияси асосида қуйидагилар ётади:
- 1. Полимер бирикмалар макромолекулалар мажмуасидан иборат бўлиб, улар тузилиши ва звенолар таркиби билан бир-биридан фарқ қилади.
- 2. Макромолекуланинг асосий занжирини ташкил этган атомлар макромолекуланинг конформацион ўзгаришларига олиб келувчи ковалент боғлар атрофида тўхтовсиз тебранма ҳаракат қилади.
- 3. Полимернинг хоссалари унинг молекуляр массаси, макромолекуласининг тузилиши, уларнинг букилувчанлиги, кимёвий таркиби ҳамда макромолекуляр таъсир табиатига боғлиқ.
- 4. Полимер эритмалари термодинамик барқарор системалар бўлиб, қуйи молекуляр бирикмаларнинг чин эритмаларидан фарқ қилмайди, аммо ассоциланиш ва сольватланиш кучлари шунчалик юқорики, улар жуда суюлтирилган эритмаларга ҳам тааллуқлидир.
Полимерлар кимёсининг ривожланиш тарихи - 20-30-йилларда датлаб полимерлар тузулиши ҳақида коллоид назария пайдо бўлди кейинчалик эса мицелляр назарялар пайдо бўлди (К.Мейер и Г.Марк).
- Бу назаряга асосан дастлабки ҳолатда полимерлар мицеллалардан тузулган, полимерланиш даражаси 100 атрофида бўлган.
- Герман Штаудингер (1881- 1965). янги таклифига асосан эса макромолекулалардан тузулган бирикма сифатида бўлишини таърифлади.
Полимерлар кимёсининг ривожланиш тарихи - 40- ва – 60- йилларда поликонденсатланиш қонуниятлари, полимер эритмалари назарияси ва макромолекулаларнинг статистик механикаси бўйича П. Флори. тамонидан катта илмий янгиликлар топилди
- Унинг ишлари асосан полимерларнинг тузулиши ва хоссаларини полимер эритмалари қовушқоқлиши, седментцияси ва диффузиясини ўрганиш асосида аниқлаган.
Полимерлар кимёсининг ривожланиш тарихи - Собиқ Иттифоқда асосан полимерлар кимёси ва ишлаб чиқарилишининг ривожланиши: С. С. Медведев, А. П. Александров, В. А. Каргин, К. А. Андрианов. номлари билан чамбарчас боғлиқ
- 60-йилларнинг бошларида Валентин Алексеевич Каргин ва унинг мактаби благодаря исследованиям и его школы (В. Кабанов, Н. Платэ ва б.) илмий тадқиқотлари асосида полимерлар кимёси бўйича янги йўналишлар пайдо бўлди, мономерларнинг реакция қобилятини ўзгартириш асосида янги хусусиятли полимер материаллар олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |