Химиявий бирикмаларнинг захарлилик хоссаларни аниклаш
Download 115 Kb.
|
Химиявий бирикмаларнинг захарлилик хоссаларни аниклаш
Гастроэнтрит, гастрит синдроми қайд этилади. 2-3 суткадан кейин юрак- қон томир ва жигар-буйрак етишмовчилиги юзага келиши мумкин.
Даволаш: 1.Ошқозон ювиб тозаланади; 2.5%ли глюкоза эритмаси, натрий хлориднинг изотоник эритмаси билан сувли нагшрузка қилинади ; 3. Вена томир ичига мочевинанинг 30% ли эритмаси ёки бемор тана массасининг 1г\кг ҳисобида 20% ли маннитол эритмасидан капелний қуйилади; 4.Вена томир ичига калций тетрациннинг 10% ли эритмасидан 20 мл юборилади; 5.Витамин В1 , В12 ,аскарбин кислота қилинади; 6.Юрак- қон томир дорилари берилади; 7.Тезликда госпитализациялаштирилади. Юқори хушсизлик ,махсус (антидотли ) терапия йўқ. Захарланишни биринчи соатидан кейин тасирли гемодиализ қилинади , қон алмаштириш операцияси ўтказилади . Фосфорорганик бирикмалардан захарланиш : Тиафос , хилорофос , карбофос ва бошқа дори- дармонлар инсектицитлар , петицитлар шунингдек жанговор захарловчи моддалардан ишлатиладиганда , ошқозон тиракти тери нафас олиш органлари организимига захарли таьсир курсатади . фосфор органик бирикмаларнинг 0,2 -2г ичга кирганда ўлдирувчи миқдор хисобланади. Ингаляцион йўл билан захарланганда захарланишнингбиринчи белгилари 15-20 мин-дан кейин намоён бўлади . Артериал босимнинг ошиши , тахкардия , хамма мушакларда фибрилляр тиришиш , бронх йўлида гиперсекреция кузатилади . Захарланишнинг кучли формаларида – кома , нафас олишнинг тезлашиши , артериал босимнинг пасайиши , фалаж бўлиб қолиш кузатилади . ДОВОЛАШ : Ошқозон NaHCO3 эритмаси билан зонд орқали ювилади . Фарсированнли диурез қилинади . Махсус терапия интенсив атропинизация – вена томир ичига 1-соат оралиғида 2-3 мл 0,1 % атропин эритмасидан беморда атропинизация белгилари подо бўлгунча (бронхоспазма ва лорингоспазмани тухтатиш , тахкардия , кўз қорачиғини торайиши ,тери қопламининг қуриқлашиши юз беради ) юборилади . Кучли захарланишда 8-15 мл атрапин юборилади . Дипироксим (вена томирига 15% 1-2мл эритма ) қилинади . Шошилинч госпитализация қилинади . ПСИХОТРОП препаратлар ва ухлатадиган дорилардан захарланиш Ухлатадиган дориларнинг асосий гурухлари кўп сонли захарланишни келтириб чиқаради , барбитуратлардан таркиб топган (барбитал ,натрий барбитал ,фенобарбитал ) ,ноксироном, аминозинол, мипротанол , хилордиазеопсидом захарланиш сонини оширади. Оғир интаксикацияда бу препаратлар марказий нерв системасига таьсир (ўткир кома холати , нафас олиш ва қон айланишнинг бузилиши ) кўрсатади . Сирка эссенциясидан Даволаш : нафас олишни адекватлигини (сулак ажратиш , упкани суний шомоллатиш ) қайта тиклаш чоралари; Вена ичига 1 мл 0,1 % ли атропин эритмаси , 10 % ли 10 мл калций хлорид эритмаси такрорий қилинади . Белогрид(10мл 0,5 % Эритмаси ) қилинади. Какорбоксилаза (50-100 мл); Витамин В группаси, аскарбин кислота; Юрак-қон томир дорилари; 6. Госпитализация қилинади (ўпкани сунъий шамоллатиш , диурез стимуляцияси, гемодиализ, қон алмаштириш операцияси бажарилади ) . захарланиш : Ошқозон , қизилўнгач, халқум , оғиз йўлининг шиллиқ пардасининг ўткир куйиши кўп учрайди. Халқумнинг куйиши ва зарарланиши механик асфиксга олиб келади . Даволаш : 1.Ошқозонни ювиб тозалагандан кенйин вена ичига 2 мл 1 % ли димедрол эритмаси , 1 мл 0,1 % ли атропин эритмаси , 2 мл 2 % ли промедол эритмаси , 10 мл 10 % ли калций хлорид эритмаси 60мг преднизолон юборилади ; 2. Ошқозон натрий гидрокарбонатнинг 2% ли 10-15 л эритмаси билан ювиб тозаланди ; 3.Вақти –вақти билан анестизин ва кунгабоқар ёғи қабул қилинади ; 4.Шошилинч госпитилизация қилинади . Углерод оксиддан захарланиш : Углерод оксидлардан ўткир зазарланиш ҳоллари саноат корхоналарида , шунингдек турмушда бўлиши мумкин . Углерод оксид гемоглабин билан кислородга нисбатан 200-300 марта тез боғланади , шунинг учун бу газнинг атмосферада катта миқдорда бўлса ҳам ўткир захарланиш учун етарли ҳисобланади . Ҳавода углерод оксидининг концентрацияси 0, 1 % га етганда захарловчи атмосферада 1 соат мобайнида бўлиш ўлимга олиб келади . Енгил захарланиш ҳолатида бош айланади , бош оғриғи пайдо бўлади , Қулоқда шовқин пайдо бўлади , нафас бўғилиши, юрак ўйнаши , кўз олди хиралашади , юзи қизаради ,умумий ҳолсизлик , кўнгил беҳузур бўлади , баъзан қайт қилиш кузалитилади . Кучли ҳолда - тиришиш , ҳушидан кетиб қолиш , кома ҳолати кузатилади. Даволаш : 1.Таркибида ис гази бўлган ҳво мухитидан олиб чиқилади , углерод оксиди гшемоглобин билан бирикиши қайтар . Енгил даражада захарланганда кислородли гипервентиляция қабул қилиш етарли ; 2. Ўпкани сунъий шмоллатиш ; 3. Лобелин (тери остига о, 5 мл 1 % ли эритма ) , кофейин ; 4. Кокорбоксилаза (100-200 мг вена ичига ). Ўткир захарланишда тез ёрдам ва унинг симптомлари. Амидопирин (анальгин , антипирин , бутадиен ) : Ўлдирувчи доза 10-15 г . Симптомлари: Қулоқда шовқин пайдо бўлади , кўнгил бехузур бўлади, қусиш, умумий ҳолсизлик, тана ҳаролратининг пасайиши , нафас буғилиши ,юрак ўйнаши . Ўткир захарланишда мушаклар тиришиши, хушдан кетиш , пульснинг пасайиши ва артериал босимнинг пасайишига олиб келади . Тез ёрдам бериш : Зонгд орқали ошқозон ювиб тозаланади . Тузли кучсизлантириш , сувли нагрузканинг эвакуация босқичида форсиравой диурездан фойдаланилади .Витаминлар В1,В12(2 мл 5%ли эритма си мушак орасига ). Тиришишда –барбамил (5мл 10% ли эритмаси мушак орасига ) . Даволаниш стационар шароитда олиб борилади . Download 115 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling