Hisobni boshqarish-2 Moliyaviy va boshqaruv hisobining o’zaro bog’liqligi Hisob haqida tushuncha


Download 47.32 Kb.
bet2/4
Sana22.02.2023
Hajmi47.32 Kb.
#1219847
1   2   3   4
Bog'liq
Hisobni boshqarish-2

2.Hisob haqida tushuncha
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳисоб корхона маб­ лагларини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш жараёнида моддий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, бошқариш ва раҳбарлик қилиш учун жуда муҳим ҳисобланади. Корхона фаолиятининг барча жараёнларини узлуксиз кузатиб бориш зарур. Корхона хўжалик фаолиятида юз берадиган айрим ҳодисаларни кузатиш, ўлчаш ва рўйхат қилиш унинг фаолиятини микдорларда акс эттириш- дан иборатдир. Бу ҳисобнинг асосий мазмунини таш­ кил этади. Ҳисоб ишлари жуда қадим-қадимларда вужудга келган. У турли ижтимоий-иқтисодий босқичларда мавжуд бўлган. Турли ижтимоий-иқтисодий бос- қичларда ҳисобнинг мазмуни, аҳамияти, вазифаси, техникаси ва шакллари ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бу хусусиятлар бевосита шу ижтимоий-иқти- содий босқичларнинг ишлаб чиқариш усули билан белгиланган. Ҳисоб моддий ишлаб чиқариш тарақ- қиётининг ҳамма босқичларида фойдаланилган ва у тобора такомиллашиб борган. Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, ҳисоб- нинг бажарадиган вазифаларини белгилашимиз мум­ кин. Қуйидагилар ҳисобнинг асосий вазифалари бўлиб ҳисобланади: ♦ корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хўжалик фаолиятида содир бўладиган жараёнларни кузатиб бо­ риш; ♦ кузатиш натижасида олинган маълумотларни миқ- дор кўрсаткичларда ифодалаш; ♦ корхона, ташкилот ва муассасалар хўжалик фао­ лиятида содир бўладиган жараёнларни ҳужжатларда акс эттириш; ♦ махсус ҳужжатларда қайд қилинган хўжалик муо- малаларини умумлаштириш ва гуруҳлаш; ♦ корхона, ташкилот ва муассасалар хўжалик фао­ лияти устидан узлуксиз назорат олиб бориш ва унга таъсир этиш. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин эркин бозор муносабатларига асосланган жамиятни бар­ по этишдек улкан масъулиятли вазифани ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Фақатгина бозор иқтисодиёти ор- қалигина биз тўкин-сочин жамиятни ҳамда эркин, фа- ровон ҳаётни бунёд этиш мумкин. Бозор муносабатларига ўтишда ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишини ўзгартириш, бошқаришнинг маъ- мурий-буйруқбозлик усулидан демократик бошқарувга асосланган жамиятга ўтиш, иш юритишда ишбилар- монлик ва уддабуронлик имкониятларини қўллаб-қув- ватлашга кенг эътибор берилмоқда. Шу билан бирга мулкчиликнинг турли шакллари вужудга келмоқца. Бу ўзгаришларнинг ҳаммаси ҳисоб ишларини такомиллаш­ тириш ва уни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш- ни тақозо этади. Мана шу жараёнда ҳисобни тўғри ташкил қилиш ва корхонани самарали бошқариш учун маълум талаб­ ларга риоя қилиш керак. Бу талаблар куйидагилардан иборат: 1. Ҳисоб ва режа кўрсаткичларининг бирлиги. Бу та­ лаб корхонада режа кўрсаткичларини ҳисоб кўрсат- кичлари билан таққослаш ва режа курсаткичларининг бажарилиши устидан узлуксиз назорат олиб боришни таъминлайди. Режа ва ҳисоб кўрсаткичларини таққос- лашнинг зарурлиги шундаки, корхонанинг истиқбол- даги ишлар режасини тузиш учун ҳисоб кўрсаткичлари ёрдамида ўтган даврда қандай натижаларга эришил- ганлиги тўғрисида маълумотлар олади.


Download 47.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling