Хисоботи институтдан амалиёт раҳбари


Ҳаққоний ва беғараз тасаввур этиш


Download 251.5 Kb.
bet12/16
Sana18.06.2023
Hajmi251.5 Kb.
#1573261
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Ibrohimov Bahodir Ne\'matov domlaga Hisobot

Ҳаққоний ва беғараз тасаввур этиш
39. Молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларда субъектнинг молиявий ҳолати, операцияларнинг натижалари ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида ҳаққоний ва беғараз тасаввур ҳосил қилиши керак.
Тугалланганлик
40. Ишончлиликни таъминлаш учун молиявий ҳисоботлардаги ахборот тўлиқ бўлиши керак.
Изчиллик
41. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатидаги ўзгаришлар тенденцияларини аниқлаш учун унинг турли ҳисобот даврларидаги молиявий ҳисоботларини қиёслаш имкониятига эга бўлишлари керак.
42. Агар хўжалик юритувчи субъект операциялари тавсифида муҳим ўзгаришлар ёки ҳисоботни тақдим этиш шаклини таҳлил қилиш ҳисоботни тақдим этиш шаклини ўзгартириш мақсадга мувофиқлигидан далолат бермаса, молиявий ҳисобот моддаларини тақдим қилиш ва тасниф этиш сақланиб қолиниши керак.
43. Вақти-вақти билан катта миқдордаги харид қилиш ёки чиқиб кетиш ёки субъектни операцион фаолиятининг тавсифида айрим бошқа муҳим ўзгаришлар ёки молиявий ҳисоботнинг шарҳи молиявий ҳисоботларни бошқача тақдим этиш мақсадга мувофиқлигига олиб келади. Бундай ҳолларда хўжалик юритувчи субъект муҳимлик ва қиёсийлик принципларига риоя қилиш ўртасидаги мувофиқликни таъминлаши керак. Хўжалик юритувчи субъект қайта кўриб чиқилган тузилиш узоқ давр давомида сақланса ёки муқобил тақдим этишнинг афзаллиги равшан бўлса, фақат шундай ҳоллардагина молиявий ҳисобот тақдим этишни ўзгартириши мумкин. Ҳисоб сиёсати бир даврдан иккинчисига изчиллик билан ўтказилиши назарда тутилади.
Ўз вақтидалик
44. Агар ахборот ўз вақтида тақдим этилса, у фойдали ҳисобланади. Агар молиявий ҳисоботлар фойдаланувчилар тасарруфига тузилган вақтдан кейин оқилона вақт ичида тақдим этилмаса, улар ўзининг фойдалилигини йўқотади. Ҳисобот ахборотлари асоссиз равишда ушлаб қолинса, у ўз аҳамиятини йўқотиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъект мазкур БҲМСнинг 62 — 65-бандларида кўрсатилган муддатларда молиявий ҳисоботни тузишга қодир бўлиши керак. Ҳеч қандай омиллар, ҳатто хўжалик юритувчи субъектнинг операциялари мураккаблиги ҳам ҳисоботни вақтида тақдим этишга қодир эмаслиги сабаби сифатида фойдаланилмаслик керак.
Молиявий ҳисобот эълон қилиш «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилиши керак.
45. Агар ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш унинг ҳамма жиҳатлари маълум бўлган пайтгача кечиктириладиган бўлса, энг ишончли ахборот ҳам кам фойда бериши мумкин, чунки фойдаланувчилар олдинроқ қарор қабул қилишга мажбур бўлади. Аҳамиятлилик ва ишончлилик ўртасида мувозанатга эришиш мақсадида иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдаланувчиларнинг талабларини қандай қилиб яхшироқ қаноатлантиришни ҳал этиш керак.

Download 251.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling