Хисоботи институтдан амалиёт раҳбари
Download 251.5 Kb.
|
Ibrohimov Bahodir Ne\'matov domlaga Hisobot
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшимча ахборотлар (изоҳлар, ҳисоб-китоблар, тушунтиришлар)
- Асосий принциплар Ҳисоблаш принципи
Молиявий ҳисобот таркиби
12. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги ҳисоботларнинг умумий шаклларидан иборат бўлади: 12.1. Бухгалтерия баланси — 1-шакл; 12.2. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот — 2-шакл; 12.4. Пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот — 4-шакл; 12.5. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот — 5-шакл; 12.6. Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар. 13. Даврий (чораклик) ҳисоботлар таркиби йиллик ҳисоботдан ҳисоботлар шакли сонининг камлиги билан фарқ қилиши мумкин. Қўшимча ахборотлар (изоҳлар, ҳисоб-китоблар, тушунтиришлар) 14. Турли хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг кўп қирралилиги ҳисобга олганда, молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларни иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган барча ахборот билан таъминлай олмайди. Шунинг учун йиллик молиявий ҳисоботларга қўшимча равишда маъмурият томонидан тузиладиган молиявий шарҳ киритилиб, унда хўжалик юритувчи субъект молиявий фаолияти ва молиявий ҳолатининг асосий белгилари тушунтириб берилади ва улар дуч келаётган асосий ноаниқликлар баён қилинади. Бу шарҳда хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти натижаларига, фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш учун инвестиция сиёсатига, жумладан жорий даврда ва келгуси даврларда дивидендлар сиёсатига таъсир қилувчи асосий омиллар ёритиб берилади, хусусан: 14.1. Хўжалик юритувчи субъектни молиялаштириш манбалари ва рискларни бошқариш; 14.2. Хўжалик юритувчи субъект ишлаб турган ташқи муҳитдаги ўзгаришлар ва бу ўзгаришларга унинг муносабати ҳамда уларнинг субъект фаолиятига таъсири; 14.3. Фойдаланувчилар қарор қабул қилиши учун бошқа муҳим ахборотлар. 15. Қўшимча ахборотни тақдим этиш. Тушунтиришлар, изоҳлар ва ҳисоб-китоблар хўжалик юритувчи субъект томонидан махсус шаклда ёки эркин шаклда тақдим этилади. Асосий принциплар Ҳисоблаш принципи 16. Пул оқими ҳақидаги ҳисоботдан ташқари молиявий ҳисоботлар ҳисоблаш принципи асосида тузилади. Ҳисоблаш принципига мувофиқ активлар, пассивлар, хусусий капитал, даромадлар, харажатлар, хўжалик операциялари ва ҳодисалар бухгалтерия ҳисобида улар бўйича пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари олинган ёки тўланган пайтда эмас, балки улар содир этилган (ёки ҳақиқатда олинган) пайтда акс эттирилади. Ҳисоблаш принципи асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларга ўтмишда пул тўлаб ёки пул маблағларини олиб амалга оширилган хўжалик операциялари тўғрисидагина эмас, шунингдек келгусида пул тўланадиган мажбуриятлар тўғрисида ҳам ахборот беради, бу эса тегишли иқтисодий қарорларни қабул қилишда жуда зарур ҳисобланади. Download 251.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling