Хисоботи институтдан амалиёт раҳбари
Олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик)
Download 253.5 Kb.
|
Ibrohimov Bahodir Ne\'matov domlaga Hisobot qayta 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги
Олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик)
21.Олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик) принципи молиявий ҳисоботда активлар ва даромадларни ошириб баҳолашга ҳамда мажбуриятлар ёки харажатларни камайтириб баҳолашга йўл қўйилмаслигини назарда тутади. Бу принципнинг қўлланиши яширин захираларни ташкил этишга ёки таъминотни ошириб кўрсатишга, активлар ёки фойдани, мажбуриятлар ва харажатларни атайлаб камайтиришга ва ошириб кўрсатишга ҳуқуқ бермайди. Мазмуннинг шаклдан устунлиги 22. Мазкур принципнинг мазмуни шуни билдирадики, агар ҳисоб ҳужжатларидаги ва молиявий ҳисоботдаги ахборот операциялар ва ҳодисаларнинг мазмунини тўғри акс эттирса, бу ахборот молиявий ҳисоботда ҳисобга олиниши ва кўрсатилиши лозим. Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги 23. Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун у турли ҳисобот даврларидаги ахборотларга қиёсланадиган бўлиши керак. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъект томонидан молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланган ҳисоб сиёсатидан, мазкур сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва шундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлишлари керак. 24. Молиявий ҳисоботда олдинги даврга нисбатан бутун қиёсий ахборотни ёритиб бериш зарур. Олдинги даврдаги молиявий ҳисоботларнинг шарҳлари ва баён қилувчи ахборотлари жорий ҳисобот даври учун ҳам тақдим этилиши ва жорий ҳисобот даври молиявий ҳисоботларини холисона тақдим этиш учун зарур бўлса, янгиланиши керак. 25. Молиявий ҳисоботнинг кўрсаткичларини тузатиш ёки моддаларини тасниф этишда жорий билан қиёсийликни таъминлаш учун қиёслама суммалар қайтадан тасниф этилиши ва бир вақтни ўзида бундай қайтадан тасниф этишнинг тавсифи, суммаси, сабаби ёритиб берилиши керак. Агар бунинг имконияти бўлмаса, хўжалик юритувчи субъект қайта тасниф этиш сабабини ва агар суммалар қайтадан тасниф этилган бўлса киритилган ўзгартишларнинг характерини ёритиб бериши керак. 26. Агар ахборот фақат тақдим этиш учун, масалан, маълум бир давр бошидаги ва охиридаги номоддий ва моддий активларнинг сальдосини текшириш учун хизмат қилса, бундай ҳолларда қиёсланадиган ахборот талаб қилинмайди. Янги стандартларни ишлаб чиқиш ва мавжуд стандартларни ўзгартириш натижасида қиёсланадиган ахборот тақдим этишга талаблар доираси камайтирилиши мумкин. Янги ва қайта кўриб чиқилган стандартлардаги ўтиш қоидалари стандартдан биринчи марта фойдаланилаётганда қиёсланадиган ахборот тақдим этишни талаб қилмаслиги ҳам мумкин. 27. Шундай ҳолатлар ҳам борки, жорий давр билан қиёслаш мақсадида қиёсланадиган ахборотни қайта тасниф этиш мумкин бўлмайди. Масалан, олдинги даврдаги ахборот қайта тасниф этиш мумкин бўлмайдиган тарзда тўпланган бўлиши мумкин, бу эса ахборотни ўзгартиришга амалда имкон бермайди. Бундай ҳолатларда қиёсланадиган суммаларга киритилиши мумкин бўлган тузатишларнинг тавсифи ёритиб берилиши лозим. 28. Қиёсийлик принципига риоя қилиш учун қуйидаги шартларни бажариш керак: 28.1. Барча миқдорий ахборотларга нисбатан талаблар; 28.2. Ҳисобот йилида ҳисоботни тақдим этишга ёндашув ўзгарганда олдинги давр ахбороти қиёслаш мақсадлари учун қайтадан тасниф этилиши керак. 28.3. Агар амалий мулоҳазалар билан қайта тасниф этишни амалга ошириш мумкин бўлмаса, қайта тасниф этиш амалга оширилган ҳолда содир бўладиган ўзгаришларнинг сабаблари ва тавсифи ёритиб берилиши керак. Download 253.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling