МАВЗУ 5: Корхонанинг ҳисоб сиёсати, унинг негизида ётган қоидалар, тамойиллар, ёндошишлар, хусусиятларни ўрганиш, баҳолаш
Ҳисоб сиёсати деганда хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш учун қабул қиладиган қоидаларнинг жами тушунилади, молиявий ҳисобот уларнинг принциплари ва асосларига мувофиқ равишда тузилади. Барча хўжалик юритувчи субъектлар, ўзларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳисоб сиёсатини юритишлари лозим. Республикада бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга соладиган, хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботини шакллантириш ва тузиш қоидаларини белгилайдиган асосий ҳужжат 1-сон Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) "Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот" ҳисобланади. Бироқ ҳисоб сиёсатини тайёрлашда 1-сон БҲМСдан ташқари, бухгалтерия ҳисобининг бошқа стандартлари ҳам албатта қўлланилади.
Корхоналар томонидан тузиладиган бухгалтерия балансини турли белгилари бўйича таснифлаш мумкин, масалан тузилган санасига қараб, маълумотларни жамлаш ҳажмига қараб, субъектларни молиялаштирилишига қараб, регулировка счётлари қолдиқлари ҳисобга олинганлигига қараб ва бошқа белгилари бўйича.
Амал қилиш соҳаси
9. Мазкур БҲМС рўйхати мазкур стандартнинг 12-бандида келтирилган умумий мақсадларга мўлжалланган молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланилади. Ушбу стандартдан айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботини тайёрлашда ҳам, консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишда ҳам қўллаш зарур.
10. Мазкур БҲМС қуйидагиларга қўлланилади:
10.1. Ҳисоб сиёсатини шакллантириш бобида — мулкчилик шаклидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10.2. Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш бобида — қонунчилик ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки ўз ташаббуси билан молиявий ҳисоботини эълон қилувчи хўжалик юритувчи субъектларга.
(10.2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
11. Мазкур БҲМС банклар, бюджет ва суғурта ташкилотларининг молиявий ҳисоботни тузиш тартибига нисбатан қўлланилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |