Бухгалтерия ҳисобининг таркибий қисмларига тегишлилигига кўра унда қўлланиладиган усулларни иккита гуруҳга ажратиш мумкин.
(1-чизма)
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ МЕТОДИНИ ТАШКИЛ ҚИЛУВЧИ УСУЛЛАР
Бухгалтерия молиявий ҳисобида қўлланиладиган усуллар
Бухгалтерия бошқарув ҳисобида қўлланиладиган усуллар
Бухгалтерия баланси
Бухгалтерия ҳисоби счетлари
Бухгалтерия ҳисоби счетларига икки ёқлама ёзув
Баҳолаш
Калькуляция
Ҳужжатлаштириш
Инвентаризация
Молиявий ҳисобот
1.Бухгалтерия ҳисоби счетлари
2.Бухгалтерия ҳисоби счетларига
икки ёқлама ёзув
3.Баҳолаш
4.Калькуляция
5.Ҳужжатлаштириш
6.Инвентаризация
7.Меъёрлаштириш
8.Лимитлаштириш
9.Бюджетлаштириш
Бухгалтерия ҳисоби методини ташкил қилувчи усуллар
Адабиётларда халқаро миқиёсда ва республикамизда бухгалтерия молиявий ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишда қўлланиладиган тамойиллар турли гуруҳларга ажратилади. Улар ичида энг кенг тарқалганлари ва тан олинганлари бўлиб қуйидаги гуруҳлар ҳисобланади:
Бухгалтерия ҳисоби тамойилларининг таснифи
(2-жадвал)
Гуруҳлвр
|
|
Гуруҳ номи
|
Мазмуни
|
Таснифи
|
1-гуруҳ
|
|
фундаментал ёки муҳит тамойиллари
|
Бевосита ҳисоб бирлиги ёки субъекти ҳисобланган корхонанинг макон ва замонда мавжудлигини, фаолият олиб бораётганлигини, шу сабабли бу фаолиятни ўлчаш, баҳолаш лозимлигини ифодаловчи тамойиллар тушунилади
|
алоҳидалик, узлуксизлик, баҳолаш ва даврийлик
|
2-гуруҳ
|
|
методологик ёки соҳа тамойиллари
|
бевосита бухгалтерия ҳисобини юритишга ва молиявий ҳисоботларни тузиш ҳамда тақдим этишга тегишли тамойиллар тушунилади
|
ҳисоблаш,икки ёқлама ёзув, мазмуннинг шаклдан устунлиги, ҳисобот даври даромадлари ва харжатларининг мослиги, эҳтиёткорлик ёки консерватизм, нейтраллик, аҳамиятлилик, муҳимлилик
|
3-гуруҳ
|
|
сифат тамойиллари
|
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ахборотларини сифат жиҳатларини ифодаловчи тамойиллар
|
аниқлилик, тушунарлилик, якунланганлик, таққосламалик, тежамкорлик, тезкорлик каби тамойиллар
|
Do'stlaringiz bilan baham: |