Хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланишининг ижтимоий
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 367.31 Kb. Pdf ko'rish
|
1-mavzu hizmat kursatish sohasi rivozhlanishining-izhtimoiyi-tisodiy-a-amiyati-va-tamoyillari
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2021, 8(144)
Биринчидaн, сервис иқтисoдиётидa кoрхoнaлaр биринчи нaвбaтдa мижoзлaрнинг ўзигa хoс эҳтиёжлaрини тўлиқ қoндириш учун сама рани oширишгa қaрaтилгaндир. Индустриал иқтисoдиётдa эсa корхоналaр мaҳсулoтлaрини мaксимaл дaрaжaдa ишлaб чиқaришгa интилишaди. Иккинчидан, хизмат кўрсатиш иқтисодиётида фойдалилик тушунчаси ҳам моддий маҳсулот, ҳам шунга мос келувчи хизматларни ўз ичига олади ган тизимларнинг қанчалик мукаммаллиги билан, индустриал иқтисодиётда эса – маҳсулотларнинг фақат моддий жиҳатлари ҳисобга олинади. Учинчидан, сервис иқтисодиётида сифат деганда ишлаб чиқарувчининг харидорлар билан уларнинг эҳиёжларини қондириш даражасини мак сималлаштириш мақсадларида муносабатларни ўрнатиши ҳамда уларни доимий кузатиб боришга қобиллиги тушунилади. Индустриал иқтисодиётда сифат деганда корхонанинг ўз ишини яхши бажара олиш қобилияти назарда тутилади. Тўртинчидан, сервис иқтисодиётида бошқарув услуби ўзгариб бориб, бунда унинг фарқли жиҳати сифатида қабул қилинадиган қарорларнинг мос лашувчанлиги, тезкорлиги, тармоқли ташкил этиш, манёвр эркинлиги ва очиқлик саналади. Индустриал иқтисодиётда менежмент сезиларли равишда механизациялашган хусусиятга эга бўлиб, бу ҳал қилувчи даражада тузилмаларнинг иерар хиклиги ва уларнинг ҳаддан ортиқ тартибланиши билан белгиланади. Ҳозирги замон хўжалик субъ ектлари анча юқори даражада ривожланган гори зонтал алоқалар билан ажралиб турадиган ва бунда уларнинг бўлинмалари ўртасидаги вертикал интеграциялашув даражаси камроқ бўладиган таш килий тузилмаларни яратишга интиладилар. Бун дай вазиятда мижозларни эҳтиёжларига қаратган ҳолда корхона фирманинг стратегик мақсадлари ва ходимларнинг мотивацияси ўртасидаги ўзаро муносабатларни таъминланишига кўпроқ эътибор қаратади. Бешинчидан, сервис иқтисодиётида асосий эътибор моддийхизмат кўрсатиш тизимлари нинг фаолият юритиш самарадорлигига, инду стриал иқтисодиётда эса – хомашёнинг тайёр маҳсулотга айлантирилишига (асосий технологи яларга йўналтириш) қаратилади. Шундай экан, сервис иқтисодиётида кор хона муваффақиятини белгилаб берувчи асосий омил бўлиб, уни мижознинг афзал кўрган тизим лари ва ривожланиш тенденцияларини тушуниш қобилияти ҳамда мижоз талабэҳтиёжларини иложи борича яхшироқ қондиришга қобиллиги намоён бўлади. Хизматлар кўрсатиш ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатлар ялпи ички маҳсулоти таркибида сезиларли улушга эга бўла бошлади. Бутун дунёда хизматлар соҳаси амалда инқилобий хусусиятдаги ўзгаришлар босқичини бошидан кечирмоқда, бунда анъанавий бизнес моделлари тобора кам даражада яроқли бўлиб қолмоқда. Янги минг йилликнинг бошларида хиз матлар соҳасидаги янгича тенденциялар таъсири остида одам ҳаёти ва унинг иш услублари кескин ўзгаришларга дучор бўлмоқда. Доимий равишда бу соҳадаги талабэҳтиёжларни қондиришнинг янгиданянги усуллари ихтиро қилинмоқда, бунда кишилар яқиняқин вақтларгача ҳам мавжудли гини ҳали ўз тасаввурларига келтира олмаган талабэҳтиёжларни қондириш йўллари ҳам пайдо бўлиб бормоқда. Хизмат кўрсатиш корхоналарининг ижтимоий иқтисодий ривожланиши уларни мақсадлар ва вазифаларни амалга оширишда асосий қоидаларга риоя этишни назарда тутади. Шунга кўра, хизмат кўрсатиш соҳасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу соҳада фаолият юри тадиган корхона ва ташкилотлар ривожланиши нинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат: 1. Хизмат кўрсатиш фаолиятининг мақсадга Download 367.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling