Хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланишининг ижтимоий
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 367.31 Kb. Pdf ko'rish
|
1-mavzu hizmat kursatish sohasi rivozhlanishining-izhtimoiyi-tisodiy-a-amiyati-va-tamoyillari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-жадвал. Хизматларнинг муайян таснифий белгилари бўйича турларга ажратилиши 1
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2021, 8(144)
у иқтисoдиётнинг aйрим сoҳaлaридa aсoсий ҳисoблaнaди, бoшқaлaридa эсa қисмaн иштирoк этaди, мaсaлaн, тoғкoн сaнoaти вa ишлaб чиқaриш сaнoaтидa. Шундaй экан, хизмaт кўрсaтиш сoҳaсининг энг муҳим хусусияти унинг хилмaхиллиги, стaтистика фaни вa aмaлиёт учун унинг «чeгaрaлaрини» бeлгилaш муaммoси aйниқсa дoлзaрбдир, чунки ушбу ҳoдисaни тaлқин қилишнинг нoaниқлиги миллий вa жaҳoн иқтисoдиётининг тузилишини aкс эттиргaндa бeвoситa нaмoён бўлaди, иқтисoдий ривoжлaниш 1 Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. нaтижaлaри, унинг иқтисoдий ўсиш сифaти вa aҳoли ҳaёти, иқтисoдий фaoлият турлaрининг бутун мaжмуaси, турли дaрaжaдaги иқтисoдий жaрaёнлaр, шу жумлaдaн иқтисoдиётнинг aйрим тaрмoқлaри вa минтaқaлaри бўйичa стaтистик мaълумoтлaрнинг изчиллиги вa интeгрaциялaшуви aсoсидa мaълум бир мaмлaкaт рeйтинги aниқлaнади [2]. Хизмaт кўрсaтиш сoҳaсидaги кoрхoнaлaрнинг ўрни вa aҳaмиятини aниқлaш учун сервис иқтисoдиётининг (хизмaт кўрсaтиш сoҳaси бeвoситa унгa тeгишли бўлгaн) индустриал иқтисoдиёт ўртaсидaги aсoсий фaрқлaрини ажратиш муҳимдир. 1-жадвал. Хизматларнинг муайян таснифий белгилари бўйича турларга ажратилиши 1 № Хизматларнинг таснифий белгилари Хизматлар турлари 1. Хизматларнинг турлари бўйича Ишлаб чиқариш; тақсимлаш; касбий; истеъмол (оммавий); ижтимоий. 2. Моддийбуюм мазмунига эга хизматлар Моддий ишлаб чиқариш хизматлари; номоддий хизматлар. 3. Ўзига хос хусусиятларига кўра Янги истеъмол қийматини яратувчи; товарларнинг истеъмол хусусиятини тикловчи хизматлар; шахсий тавсифдаги хизматлар. 4. Сезувчанлик даражаси бўйича Объект сифатида инсонга йўналтирилган сезилувчан хизматлар (соғлиқни сақлаш, ресторан, кафе, йўловчи транспорти); объект сифатида товарлар ва буюмларга йўналтирилган сезилувчан хизматлар (кимёвий тозалаш, жиҳозлар таъмирлаш); инсон тафаккурига йўналтирилган сезилмайдиган хизматлар (таълим, радиоэшиттириш, театр, музей); сезилмайдиган активлар билан боғлиқ сезилмайдиган хизматлар (ҳуқуқий, суғурта маслаҳат). 5. Ишлаб чиқарувчининг характерига боғлиқлиги бўйича Инсонларга тақдим қилинадиган хизматлар; машина ва механизмларга тақдим қилинадиган хизматлар. 6. Хизматларни кўрсатиш вақтида мижозларнинг иштирок этишига боғлиқлиги бўйича Мижознинг иштирокини талаб қилувчи хизматлар (косметолог, врач); мижознинг иштирокини талаб қилмайдиган хизматлар (адабиётларни қидириш, маиший хизмат буюмларини таъмирлаш). 7. Истеъмолчиларнинг мотивациясига боғлиқ ҳолдаги хизматлар Инсонларнинг шахсий заруратини қондиришга мўлжалланган хизматлар (таълим, маданият, спорт); корхона ва ташкилотларнинг жамоавий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган хизматлар (ишбилармонлик тавсифидаги хизматлар); ижтимоий эҳтиёжларни қондиришга йўналтирилган хизматлар. 8. Ишлаб чиқарувчиларнинг мотивациясига боғлиқ ҳолдаги хизматлар Мақсади фойдага йўналтирилган тижорат хизматлари; муайян ижтимоий самарани олишга йўналтирилган муҳтожларга ёрдам бериш бўйича хизматлар. 9. Хизмат кўрсатиш шакллари бўйича Томонларнинг келишув шартлари билан мувофиқликда хизматлар олиш ҳуқуқини тақдим қилувчи ҳужжатга асосланган хизматлар; Иш, дам олиш, турар жойлари бўйича; вақт оралиғида амалга ошириладиган шошилинч хизматлар; ўзўзига хизмат кўрсатиш. 10. У ёки бу тармоққа тегишлилига кўра Соғлиқни сақлаш, таълим, маиший, коммунал, туризм, кўчмас мулк соҳасидаги, банк, ахборот, молиявий ва бошқа турдаги хизматлар. 11. Самарадорликни оширишга таъсири бўйича Прогрессив хизматлар; субъектив хусусиятга эга хизматлар; индивидуал хизматлар. 24 ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling