Хизматда фойдаланиш учун т а д б и


-модда. Деҳқон хўжалигини ҳисобга қўйиш ёки деҳқон хўжалигини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш


Download 150.07 Kb.
bet35/52
Sana23.04.2023
Hajmi150.07 Kb.
#1388938
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   52
Bog'liq
01 Тадбирк фаолият хуқуқ асослари тарқатма материаллари Раджабов (2)

7-модда. Деҳқон хўжалигини ҳисобга қўйиш ёки деҳқон хўжалигини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш
Деҳқон хўжалиги деҳқон хўжалиги бошлиғининг давлат хизматлари марказларига шахсан ташрифи воситасида ёки Ўзбекистон Республикаси давлат хизматларининг Ягона интерактив портали орқали ҳисобга қўйилади ёки давлат рўйхатидан ўтказилади.
Деҳқон хўжалигини ҳисобга қўйиш учун деҳқон хўжалигининг бошлиғи деҳқон хўжалиги аъзоларининг таркиби тўғрисидаги ахборотни (қариндошлик даражасини кўрсатган ҳолда) ва деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаси берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни, деҳқон хўжалиги юридик шахс ташкил этган ҳолда тузилган тақдирда эса — деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаси берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни ва таъсис ҳужжатларини тақдим этади.
Ҳисобга қўйилганидан ёки давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин деҳқон хўжалиги бошлиғига Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирма берилади.
Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмада деҳқон хўжалигининг бошлиғи ва аъзолари, деҳқон хўжалигининг ихтисослашуви, деҳқон хўжалиги ҳисобга қўйилган ёки давлат рўйхатидан ўтказилган сана, деҳқон хўжалигининг ташкилий-ҳуқуқий (юридик шахс ташкил этган ҳолдаги ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги) шакли тўғрисидаги маълумотлар ҳамда деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасининг ижара (иккиламчи ижара) шартномаси муддати кўрсатилади.
Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган (мерос бўйича ўтган) ер участкаларига нисбатан Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмада ер участкасига бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ҳужжатда мавжуд бўлган ахборот кўрсатилади.
Деҳқон хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик, деҳқон хўжаликларини ҳисобга қўйганлик ёки давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмалар берганлик учун давлат божи ва йиғим ундирилмайди.
8-модда. Деҳқон хўжалигини юритиш учун ижарага (иккиламчи ижарага) бериладиган ер участкалари майдонининг ўлчами
Деҳқон хўжалигини юритиш учун 0,06 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан деҳқон хўжалигини юритиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг асосий экиндан бўшаган қисми оралиқ қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун 0,06 гектардан 10 гектаргача бўлган ўлчамда бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) берилиши мумкин.

Download 150.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling