Хизматда фойдаланиш учун т а д б и


Download 150.07 Kb.
bet37/52
Sana23.04.2023
Hajmi150.07 Kb.
#1388938
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52
Bog'liq
01 Тадбирк фаолият хуқуқ асослари тарқатма материаллари Раджабов (2)

11-модда. Сув истеъмоли
Деҳқон хўжалигининг сув истеъмоли унга хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмаси томонидан белгиланадиган сув объектларидан сув олиш лимитлари асосида амалга оширилади.
Деҳқон хўжалигига бериладиган суғориш сувининг сарфини ҳисобга олиш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланади.
Деҳқон хўжалиги сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиши шарт.
3-боб. Деҳқон хўжалиги фаолиятининг асослари
12-модда. Деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолияти
Деҳқон хўжалиги ўз ихтисослашувини, шу жумладан қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари ва ҳажмларини, уларни етиштириш ҳамда агротехник тадбирларни ўтказиш усулларини мустақил равишда белгилайди.
Деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган уруғлик, минерал ўғитлар ҳамда ёқилғи-мойлаш материалларини сотиб олишда, шунингдек бошқа моддий ресурслар ҳамда хизматлардан фойдаланишда бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тенг ҳуқуқларга эгадир. Шу мақсадда деҳқон хўжалиги бошлиғи тегишли ташкилотлар билан белгиланган тартибда тўғридан-тўғри шартномалар тузиши, биржа савдоларида иштирок этиши мумкин.
Деҳқон хўжалиги ўзи ишлаб чиқараётган ва реализация қилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатига тааллуқли бўлган, давлат стандартларида, санитария қоидалари ва нормаларида, гигиена нормативларида, ветеринария, ёнғинга қарши қоидаларда ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга риоя этиши керак.
Деҳқон хўжаликларининг хўжалик фаолиятига, шу жумладан улар томонидан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларини танлашга, ишлаб чиқариладиган ҳамда реализация қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нарх белгилашга давлат органлари ва ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди.
13-модда. Деҳқон хўжалиги маҳсулотларини реализация қилиш
Деҳқон хўжалиги ўзи ишлаб чиқараётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бозордаги талаб ва таклиф нисбатидан келиб чиқиб мустақил равишда нархлар белгилайди.
Деҳқон хўжалиги Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирма асосида ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қўшимча ҳужжатларсиз (рухсатномаларсиз) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин ташиш ва реализация қилиш ҳуқуқига эга.
Деҳқон хўжалиги ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини даласида, деҳқон бозорларида ва савдо марказларида, шунингдек аҳоли пунктларида сайёр савдо ташкил этиш йўли билан қўшимча рухсатномаларсиз (лицензияларсиз) реализация қилиш ҳуқуқига эга.
Деҳқон хўжалиги ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд пулга ёки банк карталари бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китоблар орқали чекловларсиз реализация қилиш ҳуқуқига эга. Бунда деҳқон хўжалиги хўжалик юритувчи субъектлар учун касса операциялари қоидаларида назарда тутилган ҳисоб юритиши шарт эмас.
Деҳқон хўжалиги ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
Деҳқон хўжалиги томонидан ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишдан олинган даромадларга солиқ солинмайди.

Download 150.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling