Хизматда фойдаланиш учун т а д б и


-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш


Download 150.07 Kb.
bet44/52
Sana23.04.2023
Hajmi150.07 Kb.
#1388938
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52
Bog'liq
01 Тадбирк фаолият хуқуқ асослари тарқатма материаллари Раджабов (2)

30-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
31-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
32-модда. Ушбу Қонун нормаларининг қўлланилиши
Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида бериш тартиби ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан бекор қилинади.
Бунда ушбу Қонун кучга киргунига қадар ташкил этилган деҳқон хўжаликларига нисбатан уларга берилган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қонун кучга киргунига қадар ташкил этилган деҳқон хўжаликларининг фаолияти 2021 йил 1 декабрга қадар ушбу Қонун талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.
33-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг
Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 1 апрель,
ЎРҚ-680-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
02.04.2021 й., 03/21/680/0263-сон)
Ўзгартиш ва қўшимчалар билан
01.04.2022 й. ҳолатида.
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ХУСУСИЙ КОРХОНА ТЎҒРИСИДА
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади хусусий корхоналарнинг тузилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Download 150.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling