Хизматда фойдаланиш учун т а д б и


-модда. Деҳқон хўжалиги аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 150.07 Kb.
bet42/52
Sana23.04.2023
Hajmi150.07 Kb.
#1388938
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   52
Bog'liq
01 Тадбирк фаолият хуқуқ асослари тарқатма материаллари Раджабов (2)

23-модда. Деҳқон хўжалиги аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Деҳқон хўжалигининг аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
деҳқон хўжалиги томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ҳамда уни реализация қилишдан олинган даромаддан ўз улушини олиш;
деҳқон хўжалиги бошлиғининг топшириғига кўра деҳқон хўжалиги номидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиш;
ушбу Қонун 15-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ижтимоий солиқни тўлаган тақдирда қонунчиликка мувофиқ давлат ижтимоий суғуртасига эга бўлиш ва ижтимоий таъминот олиш, шунингдек деҳқон хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақтининг меҳнат стажига қўшилиши (бошқа доимий иши мавжуд бўлмаган тақдирда).
Деҳқон хўжалиги аъзолари деҳқон хўжалигининг фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этиши шарт.
Деҳқон хўжалигининг аъзолари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
24-модда. Деҳқон хўжалигидаги мулкий муносабатлар
Деҳқон хўжалигига тегишли мол-мулк, деҳқон хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолияти натижасида олинган маҳсулотлар ва уларни реализация қилишдан тушган даромад, агар улар ўртасидаги келишувга биноан умумий улушли мулк ташкил этиш назарда тутилган бўлмаса, уларнинг умумий биргаликдаги мулкидир.
Деҳқон хўжалигининг ва унинг аъзоларининг мулкий ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлади.
6-боб. Якунловчи қоидалар

25-модда. Деҳқон хўжалигини тугатиш (фаолиятини тугатиш) асослари
Деҳқон хўжалиги деҳқон хўжалигини юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқ тугаганда ёки ижара (иккиламчи ижара) муддати тугаганда тугатилади (фаолияти тугатилади).
Деҳқон хўжалигини тугатиш (фаолиятини тугатиш) қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Деҳқон хўжалиги тасарруфидаги ер участкасига бўлган ҳуқуқ тугатилганда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган бу ҳақда Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилган куннинг ўзида давлат хизматлари марказига электрон хабарнома юборади. Деҳқон хўжалигининг фаолияти тугатилганлиги тўғрисида Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестрига тегишли ёзув киритилади.

Download 150.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling