Хизматлар сохасида тадбиркорлик ва корхоналарнинг ташкилий хуқУҚий шакллари


Download 473.75 Kb.
bet2/3
Sana12.02.2023
Hajmi473.75 Kb.
#1192378
1   2   3
Пп = Пи+ Пм+ Пв+ Па+ П ;
Бу ерда:
Пи - ёлланма ишчиларга маош тўлаш учун керак бўладиган пул
маблағлари;
Пи - сотиб олинадиган материал,
хом ашё, ярим бутлаш кисмлар, ёнилғи, энергия учун тўловлар;
тайёр махулот,
Пв - меҳнат воситалари (асосий ишлаб чиқариш фондлари) - бино, иншоот, узатиш мосламалари, машина, хисоблаш техникаси, асбоб- ускуналар, транспорт воситаларини сотиб олишга кетган маблағлар;
Па - ахборот учун сарфланган маблағлар;
Пх - бошқа ташкилотлар хизматига (қурилиш ишлари, транспорт
хизматлари ва бошқаларга) кетган тўловлар.
Тижорат тадбиркорлиги фаолияти товар биржалари ёки савдо ташкилотлари билан боғлик.
Товар биржаси - товар намуналари харидор томонидан олдиндан куздан кечирилмаган ва товарларни минимал партияси белгиланган улгуржи товар бозорининг тури. Товар биржасида ўзаро келишилган ва риоя килинган коидалар асосида савдо операцияларини амалга ошириш учун тижорат воситалари ва уларнинг хизматчилари ўз хоҳишлари билан бирлашади. Ушбу биржанинг мақсади эркин ракобатнинг бошкариш механизмини ташкил қилиш ва шу оркали талаб ва таклифни хисобга олган холда хақиқий бозор нархларини аниклашдир. Товар биржаси стандартлар буйича сотиладиган товарлар (дон, кумир, металл, нефт, ёгоч)нинг доимо фаолият курсатувчи улгуржи савдо бозоридир. Шунга ухшаш биржалар барча иқтисодий ривожланган мамлакатларда фаолият кўрсатиб келмокда. Мисол сифатида Лондон (рангли металл), Ливерпул (пахта), Сингапур (каучук) ва бошка товар биржаларини кўрсатиш мумкин.
Тижорат банклари ва фонд биржалари молиявий тадбиркорлик учун фаолият кўрсатувчи мақом бўлиб хизмат қилади.Тижорат банки - аксиядор турдаги молиявий-кредит муассасаси бўлиб, асосан пул омонатларини (депозитларни) қабул қилувчи ва мижоз курсатмаси билан бошқа хисоб-китоб операцияларни амалга оширувчи
тижорат ташкилотларига пулли хизмат кўрсатади. Тижорат банкларининг даромад манбаи депозит (жалб этилган) ва ссуда маблағлари ўртасидаги
фарқлардан шаклланади.Тижорат банклари операциялари пассив (маблагларни жалб этиш), актив (маблагларни жойлаштириш), комиссион-воситачи (комиссион тўловлари бўлган мижозларнинг топшириқларини бажариш) каби уч гурухга
бўлинади. Тижорат банклари маблағларни катта муддатга олиб, кичик муддатга
қарзга беради. Бу банклар кредиторларга олдиндан белгиланган фоизларни тўлаш билан боғлик тижорат таваккалига мубтало булади. Шу сабабли банк берилган қарзлари турли сабабларга кўра ўз вақтида қайтмаслигини хисобга
олиб, маълум пул захирасига эга бўлиши керак.
Фонд биржаси. Молиявий тадбиркорликнинг элементларидан яна бири фонд биржасидир. Капиталнинг кўпайиши, активларнинг хақиқий нарҳини аниқлашга қаратилган қимматбаҳо қоғозлар бозорига фонд биржаси дейилади. Фонд биржасининг фаолият тамойили талаб ва
таклифни тезкор тартиблаштиришдан иборатдир. Фонд биржаларида қимматбаҳо қоғозларнинг копировкаси ўтказилади. Бунга мувофик биржанинг копировка бўлими
мутахассислари биржа орқали утаётган барча қимматбаҳо қоғозларнинг харид
курси ва сотув курсларини мунтазам равишда бахолаб борадилар. Жорий курслар эса доимо чироқли таблода ёзилиб, махсус бюллетенда чоп этилади. Жорий курсларга биноан шу вакт шу биржада маълум аксияларни сотиш ёки сотиб олиш нарҳлари аниқланади. Бу нархлар махсус формула ёрдамида чиқарилса, улар биржа фоллигининг индексини аниқлаш учун асос бўлади. Биржа фаоллиги иқтисодиётда содир булаётган аҳволни ўзига ҳос равишда акс эттиради.

Download 473.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling