Хўжалик (тадбиркорлик) ҲУҚУҚининг субъектлари


Давлат тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқининг субъекти сифатида


Download 0.66 Mb.
bet5/12
Sana17.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1526223
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2 мавзу Тадбиркорлик субъектлари 1

Давлат тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқининг субъекти сифатида.


Давлат корхонаси уни тузган давлат органининг қарорига мувофиқ қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин (ФК, 72-модда).
Давлат корхонасининг асосий таъсис ҳужжати бу – унинг уставидир. Давлат корхонаси ана шу устав асосида иш олиб боради. Уставда қуйидагилар белгиланади: корхонанинг номи, жойлашган ери, мол-мулки ва маблағлари, хўжалик фаолияти тури, фаолият предмети, меҳнатни ташкил қилиш ва унга ҳақ тўлаш, корхона бошқаруви, ҳисоботи, корхона фаолиятини қайта ташкил қилиш ва тугатиш ҳақидаги қоидалар.

Тадбиркорлик субъектларининг қандай турлари мавжуд?

Шу ўринда тадбиркорлик фаолияти субъектларни фаолият мақсадига (турига) қараб тижоратчи ташкилот ва тижоратчи бўлмаган ташкилотга ажратилган


Тижоратчи ташкилот - бу фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб қўйган субъект бўлиб, (xусусий корxоналар, xўжалик жамиятлари, ширкатлари) тижоратчи ташкилотларнинг ҳуқуқий ҳолатлари ФК ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган.
Тижоратчи бўлмаган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз олдига муайян мақсадни кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиб, фойда кўришни кўзламайди. Бундай субъектларга жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса ва бошқалар киради.

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ТАСНИФЛАШНИНГ АСОСИЙ МЕЗОНЛАРИ:


А) қўшган улушига қараб (мчж, қмж, аж)
Б) тадбиркорлик фаолиятида иштирок этишига қараб (тўлиқ ва коммандит иштирокчилик)
В) ўз меҳнати билан шахсан иштирок этишига кўра (и/ч коператив, деҳқон хўжалиги)
Г) бошқарувда иштирок этишига кўра (хусусий корхона, фермер хўжаликлари)

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ


Устав фонди жамиятнинг акциядорларга нисбатан мажбуриятларини тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган хўжалик юритувчи субъект акциядорлик жамияти деб ҳисобланади.
Жамият қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг ҳар қандай турларини амалга ошириш чоғида ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
Жамият юридик шахс сифатида ўз мустақил балансидаги мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади. Жамият чекланмаган муддатга тузилади.
Жамият Ўзбекистон ҳудуди ва ундан ташқарида банк ҳисоб варақлари очишга ҳақлидир.
Жамият ўз фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган манзили кўрсатилган юмалоқ муҳрига эга бўлиши лозим.
Жамият штамп ва бланкаларга, тимсолига, товар нишонига ҳамда бошқага эга бўлишга ҳақлидир.
Жамият Қонун ҳужжатларида ман этилмаган исталган фаолият тури билан Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling