Ходим ишга келмаяпти. Қандай тўғри йўл тутиш керак?
Агар корхонада Ички меҳнат тартиби қоидалари бўлмаса ёки улар ЎзР МК 174-моддасида белгиланганидан бошқача тартибда тасдиқланган бўлса
Download 67.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqХодим ишга келмаяпти Қандай тўғри йўл тутиш керак
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ушбу қоидалар, мазкур ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилган ҳолларда ҳам амал қилади.
Агар корхонада Ички меҳнат тартиби қоидалари бўлмаса ёки улар ЎзР МК 174-моддасида белгиланганидан бошқача тартибда тасдиқланган бўлса (ички меҳнат тартиби қоидалари, баъзи бир корхоналар амалиётида бўлганидек, жамоа шартномасига илова сифатида ёки иш берувчи ва касаба уюшмаси органи вакилларининг умумий мажлисида эмас, балки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда тасдиқланади), у ҳолда иш берувчи ЎзР МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандини қўллай олмайди, яъни меҳнат шартномасини ушбу асосга кўра ўз ташаббуси билан бекор қила олмайди.
Аммо баъзи ҳолларда иш берувчи ходим ишга чиқмаслигининг ҳақиқий сабабини аниқлай олмайди. Масалан, иш берувчи ўз вакилларини ходимнинг уйига унинг ишга чиқмаслиги сабабини аниқлаш учун юбориши, аммо у ерда хеч ким бўлмаслиги, ёхуд унинг яқинлари у қаердалигини билмасликлари мумкин. Бундай вазиятда корхона вакиллари (камида икки киши) иштирокида иш берувчи номига тегишли далаолатномани тузиш, унда бу ҳужжатни тузиш санасини, вақтини ва жойини кўрсатиш ва имкон бўлса, далолатномага ушбу манзилда яшайдиган, вакиллар билан мулоқотда бўлган балоғатга етган оила аъзоси имзосини киритиш (табиийки, агар у рози бўлса) тавсия этилади. Бундай ташрифнинг натижаларини рапорт ёки билдириш хати шаклида акс эттириш мумкин. Шундан кейин ишга келмаётган ходимнинг турар жойи бўйича манзилига, у ишда эмаслиги сабабларини тушунтириб бериши учун иш жойига келиши зарурлиги ҳақида хабарнома юбориш тавсия этилади. Ходим белгиланган муддатда ишга келмаса ёки ўзини оқловчи ҳужжатсиз келса, иш берувчи у билан меҳнат шартномасини юқорида кўрсатилган тартибда бекор қилиши мумкин. Ходим ишга ишчанлик ҳолатида келса, у ишга қўйилиши, яъни иш куни (сменаси) бошланишида келмаган бўлса ҳам, ўз лавозим вазифаларини бажаришга қўйилиши керак. Ишга қўйишни фақат ЎзР МК 113-моддасида кўрсатилган асослар бўйича рад этиш мумкин. Ушбу қоидалар, мазкур ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилган ҳолларда ҳам амал қилади. Таъкидлаш жоизки, иш берувчи доим ҳам ва ҳамма ходимлар билан ҳам муддатли меҳнат шартномасини тузиш ҳуқуқига эга бўлмайди (ЎзР МК 76-моддаси).
Бундан, агар меҳнат шартномаси ЎзР МК 105-моддасига кўра (унинг муддати тугагани муносабати билан) бекор қилинса, ходимга ҳеч қандай огоҳлантириш, хабарнома юбориш, кимнингдир розилигини олиш, компенсациялар тўлаш (фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсациядан ташқари) қўлланилмайди. Агар меҳнат шартномаси муддати тугагандан кейин етти кунлик муддат ўтиб кетган бўлса-да, меҳнат муносабатлари давом этаётган бўлса, меҳнат шартномасининг ЎзР МК 105-моддасига мувофиқ бекор қилинишига йўл қўйилмайди. Меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда ходимга унинг меҳнат дафтарчасини бериш имкони бўлмаса, шу куни у яшайдиган манзилга у билан меҳнат шартномаси бекор қилингани ва у меҳнат дафтарчасини ҳамда буйруқнинг нусхасини, унга тўланиши керак бўлган тўловларни олиш учун келиши зарурлиги ҳақида хабарнома юборилади. 1 ЎзР Адлия вазирлигида 1999 йил 14 июнда 746-сон билан рўйхатга олинган (ўзг. ва қўш. билан). Download 67.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling