ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ
Иш берувчининг ташаббуси билан
меҳнат шартномасини бекор қилиш
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2020 йил
27 ноябрдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 186-сон буйруғи билан 2021 йил 1 январдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва болалар контингентини ҳисобга олган ҳолда, уларни давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари турига ўтказиб қайта ташкил этиш белгиланган. Мазкур буйруқ 3-иловасига мувофиқ 15-сон давлат кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилоти умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти турига ўтказилиб, қайта ташкил этиш белгиланганлиги сабабли 15-сон давлат кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотида штатлар сони кескин қисқаради.
Шунга кўра, Сиз билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан 2020 йил ___ март кунидан бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириласиз.
Меҳнат кодексининг 102-моддасига кўра, Сиз ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ушбу огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин.
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 102-моддасига асосан, огоҳлантириш муддати давомида Сизга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида бир кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади.
Наманган шаҳар мактабгача
Do'stlaringiz bilan baham: |