Холажонимга Ҳар инсонга хавасла боқган, Чаккасига чиннигул тақган, Хулқи билан ҳаммага ёқган


Download 9.95 Kb.
Sana31.01.2024
Hajmi9.95 Kb.
#1817903
Bog'liq
Холажонимга Р. Қурбонов


Холажонимга
Ҳар инсонга хавасла боқган,
Чаккасига чиннигул тақган,
Хулқи билан ҳаммага ёқган,
Холажоним ўтди мени.
Уч ўғилу бир қизлик бўлди,
Биртаси ногирон туғулди,
Қолганлардан юраги тўлди,
Холажоним ўтди мени.
Боқар эди меҳрла кўзи,
Ярашарди кулгучли юзи,
Маъқул эди ҳар айтган сўзи,
Холажоним ўтди мени.
Неваралар тўйини кўриб,
Яхши буви бўлиб улгуриб,
Хаммамизни ғафлатга қўйиб,
Холажоним ўтди мени.
Бугун мана уйларида тўй,
Неваралар чўзиб қолди бўй,
Ўзи гўзал фели хам хушрўй,
Холажоним ўтди мени.
Ўқигаймиз ҳаққига дуо,
Оллоҳ раҳмат қилсин аввало,
Қиёматга қадар алвидо,
Холажоним ўтди мени.
Эслагаймиз биз уни ҳар он,
Азиз номи эди Дилбархон,
Бўзлаб ўтар кун Рашид Қурбон
Холажоним ўтди мени.
21.11.2023 сешанба

Download 9.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling